• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Францияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани эълон қилинди

    Франция аввалги босқичларга нисбатан юқорироқ суръатдаги касалланишлар билан коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқинига қадам қўйди. Бу ҳақда ҳукумат расмий вакили Габриэль Атталь маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Биз коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқинига кириб келдик. Эпидемия динамикаси аввалги босқичларнинг ҳар қайсисидан ҳам анча юқорироқ», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони бир ҳафтада 125 фоизга ошган. Ҳукумат вакили қўшимча қилишича, 80 фоиз ҳолатларда одамлар дельта штаммга чалинмоқда.

    Атталнинг қайд этишича, ҳукумат «энг зарур буюмларни сотиб олиш» имкониятини таъминлаш учун баъзи савдо марказларида ўтказиш тизимини сақлаб қолмоқчи. Унинг аниқлик киритишича, ўтказиш тизимига риоя қилмаслик биринчи марта 1,5 минг евро, иккинчи марта 9 минг еврогача жарима билан жазоланади.

    12 июль куни Франция президенти Эммануэль Макрон барча тиббий ходимларга эмланиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳаси тайёрлангани ҳақида эълон қилди. Бундай чоралар кўрилишига COVID-19’нинг дельта штамми фаол равишда тарқалаётгани сабаб қилиб келтирилди. Иш берувчи вакцинация гувоҳномаси бўлмаган ходимларни ишга қўймаслик ҳуқуқига эга. Ҳужжат 21 июль куни мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиши керак, шундан кейин эса Конституциявий кенгашга тасдиқлаш учун юборилиши мумкин.

    14 июлдан Францияда ишчилар ушбу қонун лойиҳасига қарши намойишга чиқишни бошлади. 17 июль куни коронавирусга қарши мажбурий вакцинацияга қарши акцияларда 114 минг киши қатнашди. Намойишчилар президент Макронни «ҳокимиятни суиистеъмол қилишда» ва «давлат тўнтаришида» айблади. Норозиликлар ташкилотчилари орасида «сариқ нимчалилар» ҳам бўлиб, улар 2018 йилда, намойишчилар солиқ, иқтисодиёт ва молия сиёсатида ўзгаришларни талаб қилган пайтларда танилган эди.

    Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён Францияда 5,8 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган, шуларнинг 111 минг нафари вафот этган. Шунингдек, 37 миллиондан ортиқ киши камида битта дозада, 30 миллион одам эса тўлиқ эмланган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини маълум қилганди. Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, дунё бўйлаб касалланиш сони кетма-кет тўртинчи ҳафтада ўсиб бормоқда, шунингдек, вирусдан вафот этаётганлар сони ўн ҳафталик пасайишдан сўнг яна орта бошлади. Гебрейесус бундай ўсишга асосий туртки коронавируснинг дельта («ҳиндча») штамми тарқалиши эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамлар фаоллигининг ошгани, шунингдек, мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш соҳасидаги чора-тадбирлардан изчил фойдаланмаётгани туфайли вазият янада оғирлашмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ҳиндистонда Тожмаҳал очилди, Францияда ниқоб режими юмшатилди, Украинада карантин ёз охиригача узайтирилди. Коронахабарлар
    • Эйфель минорасига фақат эмланганлар киритилади, ЖССТ коронавирус Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлганини истисно қилмади. Коронахабарлар

    20.07.2021, 14:12   Изоҳ (0)   14528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Перуда собиқ қишлоқ ўқитувчиси президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди

    20.07.2021, 12:31

    Афғонистон пойтахтида президент саройи яқинида учта ракета портлади

    20.07.2021, 12:28

    Қадрдон шаҳринг вайронага айланганини кўриш оғир. Германия 100 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган тошқин оқибатларини қандай бартараф этмоқда?

    20.07.2021, 10:10

    «Толибон» ва дунё: ким кимга керак?

    20.07.2021, 08:07

    «Қозоғистонда аҳоли коронавирусга қарши мажбуран эмланмайди» — Қосим-Жомарт Тўқаев

    19.07.2021, 21:35

    Эрдўғон «Толибон»ни Афғонистондаги босқинчилик ҳаракатларига чек қўйишга чақирди

    19.07.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.