Санкт-Петербургнинг Невский туманида 12 ёшли қизни зўрлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради «78.ru».
Маълум қилинишича, 17 июль куни полицияга 31 ёшли аёл мурожаат қилиб, 2009 йилда туғилган қизини Стрелков кўчаси 9-уй ёнида номаълум шахс зўрлагани тўғрисида шикоят қилган. Полициячилар томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.
Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.
Бунга қадар Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини зўрлаганликда гумонланаётгани, Санкт-Петербургда беш нафар ўзбекистонлик ўз ватандошини зўрлагани, Петербургда ўзбекистонлик икки йигит ўзидан 20 ёш катта аёлни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)