Қашқадарёнинг Ғузор туманида Nexia йўловчиси автомобиль ҳаракати давомида танасини чиқариб юргани учун ҳайдовчи 245 минг сўм жаримага тортиладиган бўлди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 18 июль куни Қарши—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Ғузор тумани ҳудудидаги Қовчин қишлоғидан ўтган қисмида давлат рақами 70 E 582 RA бўлган Nexia ҳайдовчиси олд ўриндиқда ўтирган йўловчининг ўзбошимчалигига — олд ойнадан оёғини чиқариб кетишига йўл қўйиб берган. Мазкур ҳолат жамоатчилик эътиборини тортиб, сурат ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган.Мазкур ҳолатга эътибор қаратган вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумот беришича, Nexia ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳаракат вақтида, йўловчи томонидан тана қисми салондан чиқариш) билан айбланиб, Чироқчи туманининг «Чимқурғон» маҳалласида яшовчи ҳайдовчи Т.Х.га 245 минг сўмлик жарима белгиланган.
Изоҳ (0)