• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москва ва Санкт-Петербургда жазирама, Канадада ҳарорат деярли +50, Кувайтда эса тахминан +70. Нималар бўляпти? Энди доим шундай бўладими? Россиялик иқлимшунос ушбу саволларга жавоб берди

    2021 йилнинг июнь ойида Москвада ҳаво ҳароарти бўйича мутлақ рекорд қайд этилди — 34,8 даража. Июль ойи бошида пойтахтдаги ҳарорат (Россиянинг бошқа кўплаб шаҳарларида бўлгани каби) яна 30 дан ошди. Канадада ҳам яқинда ғайритабиий иссиқлик кузатилди — деярли 50 даража. Дунёдаги энг илиқ мамлакатлардан бири Кувайтда эса ҳарорат «қуёш остида ҳатто 70 даражадан юқори», дея хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари. Буларнинг барчаси глобал исиш туфайлими? Энди ҳар доим шундай бўладими? Бу каби об-ҳавога қандайдир тарзда мослашиш мумкинми? Meduza шу ва бошқа саволлар билан Москва давлат университети доценти, иқлимшунос Павел Константиновга мурожаат қилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    — Кувайтда қуёш остида 70 даражадан юқори ҳарорат қайд этилмоқда. Бунчалик иссиқ бўлишига сабаб нима?

    — Кувайтдан юборилаётган маълумотлар қарама-қарши. Улар ғалати параметрлар ҳақида хабар бермоқда — қуёшда 70 даража. Аммо бизнинг жанубий минтақаларимизда ҳам қуёшда ҳарорат 70 даража бўлади. Стандарт ҳарорат, яъни ердан икки метр баландликдаги ҳарорат ҳозир 50 даражадан сал юқори. Бу ўша ҳудудлар учун одатий ҳол. Уларнинг устидаги қуёш ҳозир чўққи нуқтага яқин жойлашган, ҳудудлар эса чўл. Тропик ва субтропик чўлларда ҳар доим ёзда максимал ҳарорат кузатилади. Бунда мен аномалияларни кўрмаяпман.

    — Нима учун қуёш остидаги ҳароратни ўлчамаслик керак?

    — Қуёш остидаги ҳарорат — бу сиз ўлчаган нарсанинг ҳарорати. Агар сиз оддий симобли термометрни қуёшга қўйсангиз, у ҳолда ҳаво ҳарорати эмас, балки термометр идишидаги қизиган симоб ҳарорати кўрсатилади. Шунинг учун, қуёш остида термометрга қараш бефойда — бунда фақат шиша ва пластмассанинг ҳароратини кўриш мумкин, у эса ҳаво ҳароратидан анча фарқ қилади.

    Қуёш остидаги ҳарорат кўрсаткичлари ҳақида хабар бериш яхши одат эмас. 50 йил давомида ҳеч ким бундай қилмаган. Ҳатто ОАВ ҳам бунга мослашган. Профессионал метеорологик хизматлар ушбу параметр билан юз йилдан бери ишламайди. Шунинг учун Кувайтдаги хабарлар жуда ғалати. Мен бундай хабарлар билан эҳтиёткор муносабатда бўламан.

    — Яқинда содир бўлган яна бир аномалия — Канада шаҳарлари ва қишлоқларида, тахминан, 50 даражагача иссиқ бўлди. У ерда нега бу қадар иссиқлик кузатилди?

    — Канадада Америка қитъасининг жанубидан «юборилган» ўта иссиқ ҳавонинг иссиқлик гумбази пайдо бўлди. Бундан ташқари, ҳаво қуёш нурлари остида қўшимча равишда қизийди, қуёш эса ҳозир у ерда қисқа вақтга ботяпти ёки умуман ботмаяпти. Натижада ушбу кенгликларда шундай ақл бовар қилмас ҳарорат юзага келмоқда.

    — Бундай иссиқлик гумбазлар қанчалик тез-тез шаклланади?

    — Шимолга қадар узоқликка иссиқ ҳаво «улоқтириш» ҳолатлари илгари содир бўлмаган. Ҳозир содир бўлаётган ҳодиса мисли кўрилмаган иссиқлик гумбази кучига эга бўлган ноёб Шимолий Америка ҳодисасидир. Москвада иссиқлик гумбазига ўхшаш вазият 2010 йилда бўлган.

    — Ҳозир Россиядаги иссиқ об-ҳаво 2010 йилдагидан ва айни пайтда Шимолий Америкада кузатилаётган ҳаводан қандай фарқ қилади?

    — Ҳозир биздаги ҳолат бошқача. Скандинавия антициклони олиб келган ҳаво жуда салқин. Россиядаги ҳозирги вазият билан 2010 йилги воқеалар ва Шимолий Америкадаги воқеалар ўртасидаги асосий фарқ шунда.

    — Нима учун иссиқлик гумбазининг қуввати ошмоқда?

    — Глобал исиш жараёни туфайли. Бу ерда бир қатор омиллар мавжуд. Масалан, Россия ҳудудида глобал исиш ноқулай об-ҳаво ҳодисаларининг частотаси ортгани билан ўзини намоён қилади. Яъни кучли ёмғирлар ҳамда иссиқлик тўлқинларининг частотаси ортган.

    — Вақт ўтиши билан кескин жазирама, кучли ёмғир ва аномал совуқлар тез-тез содир бўладими?

    — Келгуси ўн йилликларда уларнинг частотаси ва интенсивлиги ошади.

    — Кейин нима бўлишини тахмин қилиш қийинми?

    — Ҳатто 20—30 йил ҳақида гапириш қийин. Ҳақиқат шундаки, биз глобал исишга қарши курашиш учун кам углеродли технологиялардан фойдаланишга ўтсак ҳам, чиқиндиларни камайтирсак ҳам, натижани энг эртаси билан кўриш мумкин бўлган вақт — XXI асрнинг иккинчи ярми бошларига тўғри келади. Тизимнинг сустлиги жуда юқори. Шу пайтгача чиқарилган карбонат ангидрид кейинги 20—30 йил ичида сайёрамиздаги иқлимнинг хусусиятини белгилайди. Шунинг учун мослашиш ниҳоятда зарур.

    — Дунёнинг қайсидир қисми мослашиб бўлганми?

    — Мослашувга айрим мисоллар ҳатто Москвада ҳам 2010 йилдан кейин пайдо бўлди. Кондиционерлар сони кўпайган, жамоат жойларида пенсионерлар келиб дам оладиган салқин хоналар ташкил этилган. Лекин, албатта, бунга интилишда давом этиш керак.

    Ғарбий Европада мослашиш Германия ва Францияда содир бўлди. У ерда 2003 йилдан кейин иссиқ об-ҳаво билан курашиш усуллари ўта кучли даражада қайта кўриб чиқилди. Улар одамларга 2019 йилги жазирамадан хавфсизроқ ўтишга ёрдам берди.

    Биз ҳам ўрганиб чиқишимиз ва одамларни ушбу технологияларга мослаштиришимиз зарур. Чунки Москвада аҳоли иссиққа яхши мослашмаган, хатарлар жуда юқори.

    — Кондиционерлар ва совутиш хоналаридан ташқари қандай усуллар мавжуд?

    — Шаҳар инфратузилмасини мослаштириш, тўлиқ кўкаламлаштириш, яшил томлар, сув инфратузилмасининг кўпайиши каби усуллар бор. Буларнинг барчаси шаҳар микроиқлимига таъсир қилади. Шу нуқтаи назардан, Москва жуда орқада. Мен бу ҳақда 2010 йилги каби аҳолини йўқотгандан кейин эмас, балки олдиндан ўйлаб кўрилишини истардим. Бундан ташқари, илғор режалаштиришнинг барча воситалари ва усуллари — улар climate friendly деб ҳам аталади — бизда ҳам мавжуд ва қўлласак бўлади. Rocket science’ни (ўта мураккаб нарсани тавсифлашда ишлатиладиган ибора) қайта кашф қилиш шарт эмас.

    — Кўкаламлаштиришдан ташқари яна қандай қилиб шаҳар иссиққа мослашиши мумкин?

    Булар пухта билим асосида ривожланиш сценарийлари. Тош торбалар деб аталувчи турғун зоналар ҳосил қилмайдиган шамоллатиш коридорлари. Бу ҳамма нарса ёмон ҳолга келиб, уйни беркитиб, кондиционерни ёқишга мажбур бўладиган даражада эмас, балки режалаштириш даражасидаёқ шаҳарсозлик ва унда яшаш шароитини қулайроқ қилишга имкон беради.

    Айтганча, кондиционер ҳам ёмон, чунки у илиқ ҳавони ташқарига чиқариб ташлайди ва кўчаларда иссиқлик стрессининг ноқулай шароитларини оширади.

    — Қишлоқни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

    — Қишлоқ иқлим нуқтаи назаридан шаҳарга қараганда кўпроқ ҳимояланган, микроиқлим қонунияти туфайли у ерда тунлар салқинроқ. Шаҳарларда одамлар кўплиги боис хавф юқори, уерда «иссиқлик ороли» шаклланмоқда. Қишлоқлар билан ўқув ишларни олиб бориш ва тиббий хизмат сифатини ошириш керак, чунки юрак ва сурункали касалликларга чалинган одамлар иссиқдан азият чекади.

    — Умуман, одам об-ҳаво ҳақидаги янгиликларни қандай тушуниши керак? Янгиликларни ўқиганда, масалан, Техасда қишда жуда совуқ бўлди, ҳозир эса жуда иссиқ, бу нимани англатади? Ахир кўп одамлар на совуқни, на ёғингарчиликни глобал исиш билан боғлайди.

    — Аномал иссиқлик ва аномал совуқ — глобал исиш натижасида юзага келадиган механизмнинг оқибатлари. Академик Александр Обуховнинг шундай машҳур ибораси бор: «Глобал исиш даврида иқлим кўпроқ асабийлашмоқда». Одамлар бунга тайёрланиши ҳамда ўз инфратузилмасини мослаштириши керак. Шимолий Америкадаги исиш — бу антициклонлар ва иссиқлик гумбазларини блокировка қилиш шароитида биз ушбу иссиқлик тўлқинларининг шаклланишига етарлича баҳо бермаётганимиз ҳақида огоҳлантирувчи сигнал бўлиши мумкин.

    — Ҳозирги об-ҳавони Ернинг қуёш цикллари нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш мумкин. Ҳозир биз қуёшнинг қайси циклидамиз?

    — Агар геологик вақтлар нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак, бу ўн минг йиллик масштаб бўлиб, буёғига кучсиз совиш даври бошланади.

    — Демак, совуқ тушиши кутилмоқдами?

    — Биз буни сезмаймиз, чунки глобал исишнинг антропоген омили табиий омил билан таққосланмайди. Масалан, карбонат ангидрид ажралмалари. Одамлар йилига барча вулқонларга қараганда юз марта кўпроқ карбонат ангидрид чиқаради. Биз аллақачон атмосферага шунчалик кўп карбонат ангидрид чиқардикки, табиий цикл иккинчи планда қолмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда антропоген омиллар таъсирида газ таркибининг ўзгариши натижасида қисқа муддатли исиш чизиғи мавжуд. Шунинг учун кейинги 50—100 йил давомида биз табиий циклни сезмаймиз.

    — Қачондир совуқни ҳис қиламизми?

    — Ҳақиқат шундаки, карбонат ангидрид жуда кўп ва уни атмосферада олиб ташлаш жараёни камида 100 йил давом этади. Ҳатто энг самарали карбонат полигонлари ишласа ҳам (улар ҳали мавжуд эмас!). Келгуси йилларда биз ўтган асрдаги фаол саноат юзага келтирган вазиятнинг асири бўламиз. Агар бу муаммони муваффақиятли ҳал қилсак (цивилизациямизнинг ютуқлари ва ривожланиш даражасини максимал даражада сақлаб қолсак), унда юз йил ичида назарий совиш ҳатто болаларимиз учун эмас, невара ва эвараларимизнинг муаммосига айланиши мумкин.

    Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги вазият

    Тошкент шаҳрида 5, 7 ва 8 июль кунлари сўнгги 150 йилликдаги айнан шу кунда қайд этилган энг иссиқ ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди. Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, пойтахтда 150 йилдан буён ҳаво ҳарорати қийматлари мунтазам кузатиб келинади. Иқлим ўзгариши натижасида дунёда иқлим исиши тезлашди. Бу куннинг тунги пайтларида ҳам ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетишида яққол намоён бўлмоқда.

    Шунингдек, Тошкентда 3—7 июндаги иссиқ об-ҳаво уч аср аввалги рекорддан юқори бўлганди.

    Қозоғистонда энг юқори ҳаво ҳарорати 29 июнь куни мамлакат ғарбида қайд этилган. Ўша куни Қоратўбе (Ғарбий Қозоғистон вилояти) метеорология станциясида термометр устуни 45,5 даражани кўрсатган, бу 1991 йилдан (41,2) буён энг юқори кўрсаткич.

    Тожикистонда июль бошида иссиқ ҳаво туфайли аҳолидан заруратсиз кўчага чиқмаслик сўралди. Жануби-ғарбий минтақалардан иссиқ ва қуруқ об-ҳаво оқими кириб келиши туфайли 10 июлгача термометр устуни мамлакат жанубида 45—48 даражагача, водийларда 39—44 даражагача, тоғли ҳудудларда эса 32 даражагача кўтарилиши маълум қилинган.

    Туркманистонда эса ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабабли темир йўл ва ҳаво транспорти ҳаракати чекланди. Июлнинг биринчи ҳафтасида мамлакатда ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилган, бу билан метеорологик кузатувлар тарихида июль ойидаги иссиқлик янги рекорд ўрнатган.

    16.07.2021, 07:07   Изоҳ (0)   75887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Америка визасини сўраган афғонистонликларни июль охирида эвакуация қилишни бошлайди

    15.07.2021, 18:24

    Кичик Жорж Буш Афғонистондан Америка ҳарбийларининг олиб чиқилишини хато деб атади

    15.07.2021, 17:55

    ЖССТ: Дунёда COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди

    15.07.2021, 16:56

    Бразилия президенти 10 кундан ортиқ давом этган ҳиқичоқ туфайли касалхонага ётқизилди

    15.07.2021, 16:26

    ОАВ: «Толибон» Афғонистондаги эгаллаб олган ҳудудларида ўз қоидаларини жорий қилди

    15.07.2021, 15:57

    «Толибон» Афғонистон ҳукуматига ярашув таклиф қилди, эвазига ўз жангариларининг озод этилишини сўради

    15.07.2021, 15:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой Эксимбанки Ўзбекистонга телекоммуникация ривожи учун 500 млн доллар кредит ажратди

    Ўзбекистон | 23 июн, 09:10

    “Россия Европада янги ҳарбий операциялар тайёрлаётганига оид далилларга эгамиз” — Зеленский

    Дунё | 23 июн, 09:03

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    Дунё | 23 июн, 08:41

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Айн” дарвозасига 6 та гол урди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди

    Спорт | 23 июн, 08:28

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.