Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди ҳамда сурат остига ҳаёт ҳақидаги мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ижодий режалар билан АҚШга жўнаб кетди.

Муқаддас Саъдуллаева фолловерларига ҳар доим ҳавас билан яшашни тавсия қилди.

Фото: Instagram

«Дизайн» кулги жамоаси резиденти Саъдулла Фатҳуллаев ҳаётидаги энг катта жанжалга қизлар сабаб бўлган ҳақида гапириб берди.

Лола ҳафта якунланганидан хурсандлигини билдирди ҳамда турмуш ўртоғи билан ҳордиқ чиқариш учун йўл олди.

Фото: Instagram

Ҳосила Раҳимова Тошкентдаги лўлиларнинг тўйида хизматда бўлди.

Феруза Норматова мухлисларининг «Шаҳзод Султонов билан юрасизми?» деган саволига жавоб берди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова синфдошлари билан учрашди.

«Шарқ» гуруҳи хонандалари Сарвар ва Татьяна учинчи марта ота-она бўлди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Позилжонов «Миллий» телеканалининг «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали тўйини қилган жуфтликка кир ювиш машинаси ҳамда телевизор совға қилди.

Аҳад Қаюм Ҳалима Ибрагимова билан ўрталарида аслида нима бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Хонанда Имрон хизмат қилаётган даврада чироқ ўчиб қолди. Имрон қўшиқни жонли ижрода давом эттирди.