Айни вақтда «Севги таърифи» номли сериалда суратга тушаётган турк актёри Кадир Доғулу журналистларнинг Бурак Ўзчивит ҳақидаги саволларига жавоб берди. Бу ҳақда «Rus.Turkey.com» маълум қилади.
Машҳур турк актёрлари Бурак Ўзчивит ва Кадир Доғулунинг муносабатлари бир неча йилдан буён ОАВ ва мухлислар томонидан муҳокама қилиб келинади. Актёрлар ўртасидаги адоват ҳақидаги маълумотлар Кадирнинг рафиқаси Неслиҳан Атагул ва Бурак Ўзчивит суратга тушган «Севги изтироби» сериали экран юзини кўрганидан кейин тарқалган.
Неслиҳан ва Буракнинг кадр ортидаги муносабатлари ҳақида турли миш-мишлар кўпайган, Кадирнинг твитларидан бирини эса Буракка теккизилган деб тахмин қилинган. Актёр: «Унинг исталган аёл уни севиб қолишига ишончи комил. У хавфли одам», — деб ёзган.
Матбуотда актёрлар тортишиб қолгани ҳақида ёзилган, бунга гўёки Кадирнинг рафиқасини рашк қилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Шундан буён бу мавзуга оид миш-мишлар тарқашдан тўхтамаган.
Сал аввалроқ ҳам журналистлар Кадирга мурожаат қилиб Бурак билан муносабатлари қандайлиги ҳақида савол берган. «Жаноблар, айнан сиз йиллар давомида орамизда хусумат келтириб чиқаришга уриндингиз. Айнан сиз менга ва ишончим комилки, Буракка ҳам ўқиш ёқимсиз бўлган уйдирмаларни ёзиб келмоқдасиз. Юзинчи ва охирги марта такрорлайман: сиз ҳаммасини оёғини осмондан қилиб ташладингиз. Сизга репортаж учун мавзу керак эди, сиз ўзингиз ўйлаб топдингиз ва бу ҳақида бир неча йилдан буён гапирасиз. Твитга тўхталадиган бўлсам, у Буракка тегишли бўлмаган», — деган актёр.
Ўзчивит ҳам аввалги интервьюларида Кадир билан ўрталарида ҳеч қандай адоват йўқлиги, буларнинг бари мақола учун мавзу топа олмайдиган ноинсоф журналистларнинг уйдирмаси эканини маълум қилган.
Аввалроқ Кадирнинг янги сериалдаги ҳамкасби билан бирга ўтиргани акс этган видео тарқалгани, шундан кейин турмуш ўртоғининг хиёнати ҳақидаги миш-мишларга Неслиҳан муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)