• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    The Guardian: 2016 йилда Путин шахсан Россия махсус хизматидагиларга Трампни сайловларда қўллаб-қувватлашни буюрган. Кремль бу гапларни «ажойиб жиноий асар» деб атади

    Буюк Британиянинг The Guardian нашри 2016 йил бошида Россия президенти Владимир Путин Дональд Трампни АҚШдаги президентлик сайловларида қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус жосуслик операцияларини ўтказиш ҳақида кўрсатмалар берганини хабар қилди. Нашр бу ҳақда Кремлдаги ахборот сиздирилиши оқибатида ошкор бўлган ҳужжатлар орқали хабар топган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Британия газетасининг қайд этишича, 2016 йил 22 январь куни Кремлда Россия хавфсизлик кенгашининг мазкур масала муҳокамасига бағишланган муҳим йиғилиши ўтказилган. Унда Путин, юқори лавозимдаги вазирлар, Россия махсус хизматларининг раҳбарлари иштирок этган. Расмий маълумотларга кўра, шу куни ҳақиқатдан ҳам Хавфсизлик кенгашининг мажлиси ўтказилган, аммо тадбирда мамлакат ичидаги масалалар, Молдова ҳамда дунё бозоридаги вазият муҳокама қилинган.

    Йиғилиш иштирокчилари Россия президенти бошқарувидаги экспертлар бошқармасининг Москвага қарши АҚШ санкцияларига жавоб ҳаракатлари бўйича ҳисоботини ўрганган. Ҳужжатда Дональд Трамп АҚШ президентлиги учун асосий ва нисбатан муносиб номзод деб ёзилган, барча кучларни сафарбар этиб, уни сайловларда қўллаб-қувватлаш, сайловларда ғалаба қозониши учун ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, мазкур ҳаракатлар АҚШда ижтимоий беқарорликни юзага келтириш ҳамда мазкур мамлакат президентининг музокаралардаги позициясини камайтириш учун амалга оширилиши ниҳоятда муҳим экани қайд этилган.

    Ҳисобот муаллифлари Трампга «психик жиҳатдан беқарор, ихтиёрсиз, паст даражадаги комплексга эга мувозанатдан тез чиқувчи, амалда консерватив қарашлар билан чекланадиган шахс» дея тавсиф берган.

    The Guardian сиздирилган ҳужжат Кремлда Трамп ҳақида бошқа шахсий маълумотлар бўлганлигини тасдиқлаши ҳақида ёзган. Ҳисоботда Трамп Россияда бўлган вақтларидаги айтим вазиятлар қаламга олинган. Гап қайси ҳодисалар ҳақида кетаётгани мавҳум, тафсилотлар ҳисоботга илова қилинган, бироқ журналистлар бу борадаги маълумотларни қўлга кирита олмаган.

    The Guardian ўша вақтда Владимир Путин ҳамда разведка идораларининг бошқа раҳбарлари йиғилиш якунида АҚШ президентлиги сайловларига аралашиш режасини тайёрлаб қўйган деб ҳисобламоқда. Нашр ушбу учрашувдан кейин Россия президенти АҚШга қарши жавоб ҳаракатларини амалга оширадиган комиссия тузиш ҳақида фармонни имзолаганини тахмин қилган. Қайд этилишича, Ғарб махсус хизматлари мазкур ҳужжатлардан хабардор бўлган ва уларни диққат билан ўрганиб чиққан.

    Нашр мамлакат ҳарбий разведкаси учун жавобгар — Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг комиссия раиси бўлганини аниқлаган. Шойгуга бўлинма ва хизматлар ишини мувофиқлаштириш, ахборотни тўплаш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек, объектнинг ахборот муҳитига таъсир кўрсатиш тадбирларини (киберҳужумлар экани тахмин қилинган) тайёрлаш бўйича топшириқлар берилган. Ташқи разведка хизмати комиссия учун қўшимча ахборот тўплаши, Федерал хавфсизлик хизмати эса контрразведка ишлари билан шуғулланиши белгиланган. Идораларга бир ҳафта ичида, 2016 йил 1 февралгача сайловлар жараёнига аралашиш юзасидан аниқ таклифлар бериш вазифаси юкланган.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков The Guardian эълон қилган мазкур материалга изоҳ берар экан ушбу мақолага «ажойиб жиноий асар» деб таъриф берди. Журналистлар бу борада Дональд Трампнинг расмий изоҳини олишнинг уддасидан чиқмаган.

    Аввал АҚШ ҳукумати Россиянинг 2016 йилдаги сайловларга аралашганлиги бўйича тергов ишларини олиб борган. Ишни ўрганган махсус прокурор Роберт Мюллер Россиянинг сайловлар жараёнига аралашган, лекин Дональд Трамп ва унинг штаби билан келишган ҳолда иш олиб бормаган деган хулосага келган. Россия вакиллари сайловларга аралашув бўлганини инкор қилиб келмоқда.

    16.07.2021, 08:39   Изоҳ (0)   16623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европадаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга яқинлашди (фото, видео)

    16.07.2021, 08:24

    Фотогалерeя: ЖАРда апартеид режими қулагандан буён энг йирик тартибсизликлар бошланди. Минглаб одамлар дўконлар ва банкоматларни талон-торож қилмоқда

    16.07.2021, 07:49

    Москва ва Санкт-Петербургда жазирама, Канадада ҳарорат деярли +50, Кувайтда эса тахминан +70. Нималар бўляпти? Энди доим шундай бўладими? Россиялик иқлимшунос ушбу...

    16.07.2021, 07:07

    АҚШ Америка визасини сўраган афғонистонликларни июль охирида эвакуация қилишни бошлайди

    15.07.2021, 18:24

    Кичик Жорж Буш Афғонистондан Америка ҳарбийларининг олиб чиқилишини хато деб атади

    15.07.2021, 17:55

    ЖССТ: Дунёда COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди

    15.07.2021, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.