Марказий банк 16 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пастлаб, 10 650,66 сўмни ташкил қилди. Евро 40,11 сўмга кўтарилиб, 12 613,58 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилиб, 10 660 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.
Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 15 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 710 сўмга қадар кўтарилди. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 650 сўмга сотиб олишни, 10 710 сўмга сотишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)