Франциялик дизайнер Тьерри Гоген 350 миллион доллар турадиган янги хусусий поезд концепциясини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Лойиҳа сотувга тайёрланмоқда ва Гогеннинг поездни концептуаллаштириш борасидаги биринчи уриниши ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, уни яратиш ишларига 2,5 йилга яқин вақт кетади.
Маълум қилинишича, таркибнинг узунлиги 400 метр бўлиб, тўлиқ шишадан ишланган 14 вагондан ташкил топади. Зарурат туғилганида транспорт воситаси шаффофдан тўлиқ ношаффоф ҳолатга ҳам ўта олади.
Поезд 18 нафар йўловчи учун мўлжалланган. Таклиф этиладиган хизматлар орасидан кўплаб хоналар, ошхона, ётоқхона, дам олиш зоналари, террасалар, шунингдек, жонли ўсимликлардан иборат боғ ўрин олган таркиб соатига 160 километр тезликда ҳаракатланишга қодир.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг майида Хитойнинг CRRC корпорацияси соатига 600 километр тезликда юрадиган магнит ёстиқли маглев поездлари прототипини намойиш этганди.
Мавзуга доир: Японияда янги супер тезюрар поезд синовдан ўтказилди
Изоҳ (0)