Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Таъкидланишича, Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» МФЙ Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган авиацион бомбалар топилган.

Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғурумсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Ушбу ҳудудда олиб борилган қидирув ишлари давомида бошқа снарядлар топилмаган. Уларнинг қайси йилларга мансуб экани ва мазкур ҳудудга қолиб кетгани сабаблари ҳам ҳозирча номаълум.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.