• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳукумати аномал жазирамага тайёргарлик кўрмоқда

    Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5—8 даражага юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 41—43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44—46 даражагача исийди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Дарё» манбаларининг хабар беришича, Президент Администрацияси 3 июль куни ҳукумат ва вилоят ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни юборди.

    Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари, мутасадди ташкилотлар ва идораларда доимий навбатчиликни йўлга қўйиш, зарур куч-воситалар ва махсус техникаларнинг тўлиқ шайлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаши лозим.

    Одамлар гавжум жойларда, жумладан, бозорлар, сайилгоҳлар, кўнгилочар масканларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил этиш зарур. Даволаш-профилактика муассасаларида иссиқ ҳаво оқибатида сурункали касалликлари хуруж қилиши мумкин бўлган тоифаларни эътиборга олиб, тегишли койка-ўринлар ва дори воситалари захиралари етарли миқдорда шакллантирилади.

    Аҳолини ўз саломатлигини асраш учун ҳушёр бўлишга, кескин иссиқ ҳаводан ҳимояланиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, зарурат бўлмаганда уйдан ташқарига чиқмасликка, айниқса, сурункали касаллиги бўлганлар, ёш болалар, ҳомиладорлар ва кексаларни ҳимоя қилишга чақирилмоқда.

    Бузилган озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида умумий овқатланиш корхоналарида овқатларни тайёрлаш ва сақлаш, бозорларда ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи савдо шохобчаларида маҳсулотларни ташиш ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя этишни назорат қилиш кучайтирилиши лозим.

    Энергетика тармоқлари, жумладан, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси топширилди.

    Қишлоқ хўжалигида кўп йиллик тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари, деҳқонлар ва олимларни жалб қилиб, экинларни ва яратилган ҳосилни сақлаб қолиш чоралари кўрилиши лозим.

    ФВВга дарё, кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизлик масалаларини кучайтириш топширилди.

    Бундан ташқари, ноодатий иссиқ ҳаво натижасида кучли ёмғир ёғиши эҳтимолини инобатга олиб, жойларда сел тошқинлари хавфининг олдини олиш чораларини кўриш, тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги ёриб чиқиши мумкин бўлган юқори тоғ кўллари бўйича сел йўллари ҳолатини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 5 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлади

    04.07.2021, 18:12   Изоҳ (0)   112325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги мактабда текширувлар учун ўқитувчилардан 100 доллардан йиғилгани айтилмоқда

    04.07.2021, 17:32

    Коронавирус соат 20:00 гача юқмайдими? Тошкентнинг бош шифокори янги карантин чекловларини эпидемиологик жиҳатдан жуда тўғри деб баҳолади

    04.07.2021, 17:11

    Наманган вилоят ҳокими айрим ижтимоий тармоқларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб, газета ўқишга ўтказиш кераклигини айтди

    04.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда 5 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлади

    04.07.2021, 15:09

    ДХХ Бўстонлиқда от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

    04.07.2021, 14:29

    Самарқандда Зарафшон миллий табиат боғининг 1,5 гектар майдони ёниб кетди

    04.07.2021, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.