• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирус соат 20:00 гача юқмайдими? Тошкентнинг бош шифокори янги карантин чекловларини эпидемиологик жиҳатдан жуда тўғри деб баҳолади

    Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилиши эълон қилинди. Жорий этилган чекловлардан бири ресторан, умумий овқатланиш объектлари ва чойхоналар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг фақат соат 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилди (фақат Қашқадарёда улар соат 22:00 гача ишлаши мумкин). Айни вақтда, рухсат этилган вақтда ушбу муассасаларнинг 50 фоиз жойи бўш туриши шарт.

    Ушбу чеклов, табиийки, ресторан ва бошқа турдаги емакхоналар эгаларининг ҳақли норозиликларига сабаб бўлмоқда. «Бу чекловлар столларни осонгина масофа сақлаган ҳолда жойлаштириш мумкин бўлган ресторанларга тааллуқли, аммо ҳеч қандай масофа сақланмайдиган жамоат транспорти, бозорлар ва бошқаларга тааллуқли эмас. Яъни, вирус мутацияга учраб, соат 23:00 дан кейин эмас, айнан 20:00 дан кейин хавфли бўлиб қолишини тушуниб етдик. Бу вирус транспортда хавфли эмаслиги ва кечки соат 20:00 гача мулойим ухлаши қаердандир маълум бўлибди», — дейди ресторатор Санжар Мақсудов.

    Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи Анвар Алимов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов билан суҳбатда бу қарор «одамларнинг фаол меҳнат фаолиятини сақлаган ҳолда, меҳнатдан ташқари вақтида контактини камайтириш мақсадида» қабул қилинган ва унинг фикрича, бу «эпидемиологик жиҳатдан жуда тўғри» қарор. Алимовнинг таъкидлашича, бу қарор билан «одамларнинг 20:00 дан кейин кераксиз контактда бўлишининг олди олинмоқда».

    «Бир нарсага аҳамият бериш керак. Бизда асосий иш жараёни соат 08:00 дан соат 17:00—18:00 гача давом этади — бу борада тегишли механизмлар жорий қилинган, кун давомида барча (иш) жойларда карантин қоидаларига амал қилиниши керак. Энг фаол контакт қачон бўлади? Одамлар ҳар хил ташкилот, ҳар хил маҳалла ва хонадондан чиқиб, кафе ёки паркларда йиғилади. Иш жойингиз ёки оилангизда кимнингдир иситмаси чиқса, бундан дарров хабар топасиз. Аммо ресторан, паркларга кираётганларни ҳеч ким назорат қилмайди», — дейди у.

    Анвар Алимовнинг қайд этишича, коронавирусни бемор кишидан юқтирганларнинг «энг кўп қисми кечқурун кафелардаги ўтиришлар, дискотекаларда» контактда бўлиш орқали юқтиргани аниқланган. «Биз буни ўргандик. Улар карантин талабларига амал қилмаган — масофа сақламаган, ниқоб тақмаган ва ҳоказо», — дея қўшимча қилди Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи.

    Шунингдек, Анвар Алимов сўнгги ҳафталарда бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Тошкент шаҳрида ўтказилган кўплаб танловлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига салбий таъсир кўрсатганига доир гап-сўзларга ҳам муносабат билдирди. «Мен эпидемиологиянинг қонуниятларини шифокор сифатида биламан, аммо эпидемиолог эмасман. Ўтказилаётган тадбирларнинг муайян қисмида қатнашувчилар олдиндан текширувдан ўтяпти ва тадбирлар ўтказилаётган жойларга коронавирус билан касалланганлар киритилмаяпти», — деди у.

    Мавзуга доир: «Биз коронавирусни жуда беҳурмат қилиб юбордик». Тошкентнинг бош шифокори янги чекловлар ва ковид-марказларнинг қайта очилиши ҳақида

    04.07.2021, 17:11   Изоҳ (0)   36897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган вилоят ҳокими айрим ижтимоий тармоқларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб, газета ўқишга ўтказиш кераклигини айтди

    04.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда 5 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлади

    04.07.2021, 15:09

    ДХХ Бўстонлиқда от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

    04.07.2021, 14:29

    Самарқандда Зарафшон миллий табиат боғининг 1,5 гектар майдони ёниб кетди

    04.07.2021, 14:08

    Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин

    04.07.2021, 13:33

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 4 млн дозадан ошди

    04.07.2021, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.