2 июль куни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 47-сон оилавий поликлиникасида коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #men_vaksina_oldim акцияси доирасида Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги 47-сон оилавий поликлиникада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек—хитой вакцинасининг 1-дозасини қабул қилган.
Аввал шу акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов эмлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)