Ўзбекистонда 30 июнь куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 155 019 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 98 241 дозаси биринчи босқичда, 27 826 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 28 952 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 3 835 380 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 252 097 дозаси иккинчи ва 326 997 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 256 286 кишини ташкил этмоқда.
1 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Сурхондарё вилояти (20 958 доза),
- Фарғона вилояти (20 051 доза),
- Наманган вилояти (16 515 доза),
- Андижон вилояти (15 068 доза) банд қилди.
- Наманган вилоятида 458 830 доза,
- Фарғона вилоятида 443 652 доза,
- Андижон вилоятида 423 884 дозани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)