30 июнь куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига киришдаги бетон тўсиқлар олиб ташланди, шунингдек, автомобиллар пойтахтга киришдаги «Эркин» пости орқали бемалол ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани инобатга олиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилганди. Хусусан, 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилган эди.

27 июндан бошлаб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб чиқувчи йўллар бетон тўсиқлар билан беркитила бошланганди. Шаҳарга кириб-чиқиш фақат йўл-патруль постларида ташкил қилиниши кутилаётганди. Чекловлар сабаб пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилиниши ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот ҳам берганди.

28 июнь куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган «Дарё» муҳаррири йўл-патруль постида ҳеч қандай чекловлар қўлланмаётганига гувоҳ бўлган. 30 июнь куни эса вилоятнинг Зангиота туманидан шаҳарга олиб чиқувчи кўчаларга ўрнатилган бетон тўсиқлар олиб ташланганини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Хабар чоп этилгандан сўнг ИИВнинг расмий Telegram-каналида «Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш бўйича расмий чекловлари билан боғлиқ ўзгаришлар фақатгина расмий манбалар орқали эълон қилиниши» маълум қилинган эди. «Расмий бўлмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз», — дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида. Орадан бир сутка ўтганига қарамай, ИИВ Тошкентга киришдаги бетон тўсиқлар нима сабабдан олиб ташлангани бўйича расмий баёнот берганича йўқ.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Foto: “Daryo” / Dilshod Sharipov

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов