Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизлар бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш режа қилинаётганини ҳам маълум қилди.

Яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби Мартин Чунгонг дунё аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас эканлигини таъкидлаган. У Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолаган.

«Биз бу ғоят муҳим йўналишдаги ишларимизни давом эттирган ҳолда, Парламентлараро иттифоқ кўмагида «Мен парламентда ёшларни қўллаб-қувватлайман!» деган эзгу ташаббусни амалга оширамиз. Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

У, шунингдек, фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилишини айтиб ўтди.

«Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳам худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Бундан аввал Ўзбекистонда мактаб битирувчисига меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлиши ҳамда Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 7 йил муддатга 14 фоиз ставка билан берилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар