Қашқадарё вилояти Муборак туманида далада ҳаракатланиб кетаётган комбайн ёниб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, ҳодиса 29 июнь куни Муборак тумани «Қорақум» маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган «Косонагроглобал» МЧЖга қарашли 2009 йилда ишлаб чиқарилган комбайн ёниб кетган.
Воқеа жойига соат 15:53 атрофида 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, ёнғин соат 16:10 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
Шунингдек, ёнғин-қутқарув қисмидан воқеа жойигача бўлган масофа, тахминан, 35 километр бўлгани айтилган.
Бундан аввал Жиззахда газ заправкада турган Matiz ва Nexia ёниб кетгани, Сурхондарёда юк машинаси билан тўқнашган Nexia ёниб кетгани ҳамда Юнусободдаги «Минор» масжиди яқинида BMW ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)