• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети проректори билан учрашди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди ва ушбу йиғилишда давлат раҳбари томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисига бир қатор топшириқлар берилди.

    Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жумладан, тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиш мақсадида ҳамда нефть-газ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети проректори, техника фанлар доктори, профессор Александр Фёдорович Максименко билан учрашди.

    Учрашув давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси томонидан 2021 йилда «Ишлаб чиқариш менежменти» йўналиши очилганлиги маълум қилинди, шу билан бирга кейинги ўқув йилидан углеводородларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш каби йўналишларни очиш таклифи берилди. Бундан ташқари, талабалар мукаммал билим олиши учун филиалда магистратура босқичини йўлга қўйиш ҳамда соҳа билан боғлиқ бўлган олий таълим муассасаларининг биритувчиларини университетда (Москва шаҳрида) мақсадли магистратура босқичида ўқитиш таклифи берилди.

    Ўз навбатида, 2021–2022 ўқув йили учун филиал қабул комиссияси фаолияти, абитуриентларнинг имтиҳон топшириши учун етарли шароит яратиш, ўқишни тамомлаган талабаларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари таҳлилий муҳокама қилинди.

    Икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлиги таъкидланиб, кўп йиллик олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар доирасида И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали республика нефть-газ тармоғи учун кучли ва малакали мутахассисларни тайёрлаб бергани қайд этилди.

    Губкин филиалида таҳсил олган кўплаб ёшлар «Ўзбекнефтгаз» тизимида муваффақиятли иш олиб бормоқда, бундан ташқари улар аллақачон муҳим лавозимларни эгаллаб, компания ривожланишига фаол ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

    Бошқарув раиси филиал фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Жорий йилда битирувчилар сони 230 нафарни ташкил этиб, уларнинг барчаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар ҳамда Lukoil Uzbekistan Operating Company, Eriell каби йирик йирик хорижий компанияларда ишлаш имкониятига эга бўлишади. Шу вақтга қадар эса ушбу олий ўқув даргоҳини 1370 нафар талаба тамомлаган.

    Мазкур учрашувда филиалга жорий йилда талабаларни ўқишга қабул қилиш квоталари олдинги йилларга нисбатан бирмунча ошганлиги қайд этилди. Филиал директори бошқарув раисидан кириш имтиҳонларида қатнашадиган абитуриентларнинг республиканинг турли ҳудудларидан келишини инобатга олиб, ушбу жараённи ташкиллаштиришда амалий ёрдам берилишини сўради.

    Қайд этиш керакки, «Геология қидирув технологияси», «Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш», «Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш», «Газ, газ конденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш», «Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш», «Газ-нефть қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш», «Нефть-газ комплекси ташкилотлари иқтисодиёти» ва «Ишлаб чиқариш менежменти» йўналишлари бўйича 480 та ўрин ажратилди.

    Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бугунги учрашувда соҳа учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида, филиални келгуси йилларда ривожлантириш бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқиш борасида масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари филиалнинг мавжуд кафедралари билан кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар бўйича мунтазам тарзда ҳамкорликда фаолият юритиши белгиланди. Бу ўринда филиал талабалари ва илмий тадқиқотчилари корхоналарда амалий изланишлар олиб бориши учун барча шароитлар яратилади.

    Шунингдек, филиал талабаларини ва ёш олимларини нефть-газ корхоналаридаги технологик жараёнлар, қурилмалар ва уларнинг ишлаш принципларини ишлаб чиқариш шароитида ўрганиш ҳамда назарий-амалий билимлар яхлитлигини таъминлаган ҳолда таълим жараёнига тадбиқ этиш мақсадида, талабаларнинг ўқув-амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида филиалнинг тажриба синов участкалари ташкил қилинганлиги ва бунинг учун талабаларга яратиб берилган шарт-шароитлар учун филиал раҳбарияти «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисига миннатдорчилик билдирди.

    Шу йилнинг март—май ойларида филиалнинг 270 нафардан зиёд талабаларининг ўқув-амалий машғулотлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган. И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалининг талабаларини рағбатлантириш, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг стипендияси жорий этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    29.06.2021, 17:40   Изоҳ (0)   13369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Блогер Отабек Сатторийнинг апелляция суди жабрланувчиларнинг ҳимоячиси соғлиғи ёмонлашгани боис қолдирилди

    29.06.2021, 17:26

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна 10 600 сўмдан ошди

    29.06.2021, 17:11

    Бухорода талабанинг ўқишини сиртқи бўлимга кўчириб бериш учун 500 доллар сўраган декан ўринбосари ушланди

    29.06.2021, 16:16

    Ўзбекистонда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қайси ҳолларда берилиши белгиланди

    29.06.2021, 15:56

    Сурхондарё ҳокимлиги Қизириқдаги масжид Тўра Боболовнинг топшириғи билан бузилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    29.06.2021, 15:11

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Афғонистон чегараолди ҳудудларидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди

    29.06.2021, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.