• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бокс оламини остин-устун қилган жанг. Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд ўртасидаги можароли жангга 24 йил тўлди

    Профессионал бокс бўйича оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Майк Тайсон 1997 йилнинг 28 июнида бокс тарихидаги энг катта можарога сабаб бўлганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бундан роппа-роса 24 йил аввал юз берган воқеа боксни унгача ва ундан кейинги даврга бўлиб юборганди. Эвандер Ҳолифилднинг қулоғи билан боғлиқ вазиятдан кейин Тайсон спорт оламидаги энг ёвуз қаҳрамонга айланди. Ҳар бир ёрқин воқеага икки хил назар билан қараш мумкин, бокс ихлосмандлари ҳанузгача бу масалада турли қарашга эга.

    Майк Тайсон 1997 йилда 10-12 йил аввалгидек ёрқин ва қўрқинчли эмас эди. Ўша вақтда у уч йиллик қамоқ жазосини ўтаган ва кўпчилик мухлисларнинг фикрига кўра, тезлигини ҳамда реакциялари йўқотганди. Майкнинг услуби кўп куч талаб қиладиган бўлиб қолган, жисмоний ҳолати эса фаолиятининг бошидагидан анча ёмон эди.

    Ҳолифилдга қарши дастлабки тўқнашувга қадар у кетма-кет тўртта жангда муддатидан аввал ғалаба қозонган ва Эвандер билан баҳсда яққол фаворит эди. Шу қадар яққол эдики, унинг рақиби кўп карра жаҳон чемпиони ва бокснинг тирик афсонаси эмас, қандайдир ўртаҳол даъвогардек. Ҳолифилд гарчи дастлабки бешта раундни бой берган бўлса-да, Тайсонга қарши жангга тайёр бўлиб чиқди. Бешинчи раунддан кейин Майк фаолликни туширди, Эвандер эса уни ҳужумлари билан чўктирди. Шу билан бирга Ҳолифилд бу ишни қоидаларни очиқчасига бузган ҳолда бажарарди.

    Бош зарбалари туфайли Тайсоннинг икки кўзи атрофида ёрилиш юзага келди. Ҳакам Ҳолифилднинг очиқ-ойдин қўполликларига кўз юмарди. 10-раундда Майкни бонг қутқариб қолди. 11-раундда эса ҳеч нарса ўзгармади, Ҳолифилд тик турган Тайсонни дўппослади ва 1996 йил сенсациясини қайд этди.

    Орадан ярим йил ўтиб, 1997 йилнинг июнида жангчилар реваншда ўзаро тўқнаш келди. Тайсон бу сафар ҳам фаворит эди, бироқ биринчисидаги каби яққол эмас. Ва дастлабки жангдан фарқли ўлароқ, Майк биринчи раундларданоқ ютқазишни бошлади. Дастлабки икки раунд Эвандернинг устунлигида ўтди. Ўз навбатида у ўзининг ғирром ҳаракатларини бошидан амалга оширди, бош билан олдинга ўтаверди. Майкнинг чап кўзи тагида яна ёрилиш кузатилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Учинчи раундга Тайсон рақибини синдириш учун тушади. У бутун раунд давомида устунликка эга бўлади, кўпроқ зарба беради, аммо Эвандерни мувозанатдан чиқара олмайди. Раунд сўнгида боксчилар клинчга киради: Ҳолифилд яна бошини қоидага зид равишда рақибига йўналтиради, Майк эса унинг қулоғини тишлаб олади. Ҳеч ким аввалига нима бўлганини сезмайди. Эвандер оғриқдан сакрар, зал эса Ҳолифилд симуляция ишлатяпти деб ўйлаб, шовқин соларди. Бироқ у атайин қилмаётганди, қулоғи қонга ботганди.

    Эсанкираб қолган ҳакам Невада Атлетика қўмитаси комиссияси вакилини чақиради, вазият тушунтирилади, бироқ у жангни давом эттиришга рухсат беради. Рефери Тайсондан икки очко олиб ташлайди ва учинчи раундни давом эттиради. Бироқ Майк қолган вақт давомида яна рақибининг қулоғини тишлашга уринади ва шу ерда жангни тўхтатиш кераклиги аён бўлади. Ўша оқшом Тайсон ақлсиз иш қилди, бироқ бўлиб ўтган воқеада ягона айбдор у эдими?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тайсоннинг мухлислари ҳанузгача боксчининг ёнини олади. Уларнинг фикрича, Ҳолифилд Майкни провокация қилган ва улар бундай фикрлашга тўла ҳақли. Эвандер ҳақиқатда жуда ғирром ҳаракат қилганди. Айниқса биринчи жангда, бироқ иккинчисида ҳам илк дақиқаларданоқ одатини давом эттирди ва жазосиз қолаверди. Яна бош билан зарба, яна жароҳат. Ҳакамлар Ҳолифилд томонидан қоида бузишларга кўз юмар, бу эса Тайсон учун тушунарсиз ҳолат эди. У хунук усулларга нормал қарайди, бироқ адолатсизликка ҳеч қайси спортчи дош бера олмайди. Айниқса Тайсон каби қизиққонлар.

    Охир-оқибат «Темир Майк»нинг асаби темирдан эмаслиги маълум бўлди. У тарихдан жой олган ўша машҳур ишни амалга оширди. Бу вазиятда дисквалификация ягона тўғри қарор эди. Бундай ишни оқлаб бўлмасди, сени қанчалик провокация қилишмасин, рақибнинг қулоғини тишлаб олиш — бу ортиқча. Ҳодисадан кейин рингда тортишув яна бир неча дақиқа давом этди, кўзи қонга тўлган Тайсонни қўриқчилар тинчлантирди. Ундан ҳатто полиция ҳам қўрқади, деган гаплар юрарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Майк 3 миллион доллар миқдорида жаримага тортилди ва боксчилик лицензиясидан айрилди. Бир йил ўтар-ўтмас лицензия қайтарилди. 11 йил ўтиб эса Тайсон Ҳолифилддан узр сўради. Эвандер узрни қабул қилди. Бу икки боксчи ўртасидаги жанг тарихга кирди, юз берган воқеа сабаб бу тўқнашув ҳали асрлар мобайнида тилларда бўлади. У ҳақиқатда боксни ўзгартириб юборди. Бу ҳақда ҳамон эсланади ва гапирилади.

    Айтганча, 53 ва 57 ёшни қаршилаган афсоналар ўртасидаги учинчи жанг ташкил этилиши мумкин. Бироқ бу жанг амалга ошса ҳам кўргазмали мақомда бўлиб ўтади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    29.06.2021, 00:17   Изоҳ (0)   34149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Испания 8 та гол урилган ўйинда Хорватияни таслим этиб, чорак финалга чиқди

    28.06.2021, 23:46

    Суперлига. «Насаф» меҳмонда «Қўқон-1912»дан устун келди ва 4-ўринга кўтарилди

    28.06.2021, 22:15

    Саратон туфайли эрта вафот этган отасининг шарафига Юрари номи остида майдонга тушадиган Юссуф Поульсен ҳақида

    28.06.2021, 18:12

    «Футболни мендан олиб қўйманг». Футбол, шахсий ҳаёт, Моуриньо ва Гвардиола ҳақида Кевин де Брюйне ҳикояси

    28.06.2021, 17:12

    Америка Кубоги—2021. Бразилия сўнгги турда Эквадорни мағлуб этолмади

    28.06.2021, 10:23

    Евро—2020. Бельгия терма жамоаси Португалияни базўр енгиб, чорак финалга чиқди

    28.06.2021, 02:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.