• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Саратон туфайли эрта вафот этган отасининг шарафига Юрари номи остида майдонга тушадиган Юссуф Поульсен ҳақида

    Юссуф Поульсен Дания терма жамоаси каби Евро—2020 да ёрқин ўйин намойиш этмоқда.

    У орқасида Поульсен деб ёзилган футболкалари билан Еврода қатнашмаяпти. Юссуфнинг футболкасида Юрари фамилияси ёзилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Футболчининг тўлиқ исми — Юссуф Юрари Поульсен. Унинг отаси танзаниялик Шихе Юрари (онаси даниялик) Дания ва Африка ўртасида қатнайдиган контейнер кемасида ишлаган. Юссуф 6 ёшга кирганда отаси саратон касаллиги туфайли вафот этади.

    «Бу мен ва оилам учун оғир мусибат эди. Биз энди отамсиз яшашни ўрганишга мажбур эдик. Юрари фамилияси туширилган футболкада ўтказилган терма жамоа учун ҳар бир ўйин мени отам билан боғлаб туради. Футболга у туфайли кириб келганман. Отам ҳам футбол ўйнарди, фақат ҳаваскор сифатида», — дея хотирлайди Юссуф.

    Поульсен дастлаб онасининг фамилияси туширилган футболкада майдонга тушарди, кейинчалик терма жамоада Юрари номи остида тўп тепадиган бўлди. Бу эса унинг Поульсен фамилияли бошқа даниялик футболчилардан ажралиб туришини таъминлади.

    Юссуф доим Юрари фамилияси ёзилган футболкада ўйнамоқчи бўлган, лекин «Лейпциг» ва Рангник барчасини о‘згартириб юборган

    Болалик вақтларида ҳаттоки Юссуфнинг ўзи ҳам унда иқтидор йўқлиги ишониб қоларди. Бошқалар ҳам унда ажралиб турадиган аниқ бир хислатни кўрмасди. Масалан, Даниянинг «Люнгбу» жамоасида Юссуф билан бирга ўйнаган шериги оддий тўп узатилганда, тўп Поульсендан 3 метр узоқдан ўтиб кетарди, деб хотирлайди.

    «Лейпциг»га ўтгандан кейин барчаси ўзгариб кетди. Ўшанда жамоа учинчи лигада ўйнарди. Мураббийлар даниялик футболчига эътиборини қаратди. Жамоага мослашиб кетишига Йозуа Киммих ёрдамлашди. Иккаласи ётоқхонада бирга яшарди. Юссуф «Лейпциг»нинг қуйи дивизиондан Чемпионлар Лигасига қадар бўлган йўлида бирга бўлган икки футболчидан бири (иккинчиси — Доминик Кайзер).

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Юссуф Юрари фамилияси билан футбол ўйнашни хоҳларди. Лекин вазият бошқача тус олади. «Жамоа билан музокара ўтказаётганда отамнинг фамилиясида тўп суриш истагида эканимни айтдим, лекин шартнома имзолашга келганимда футболкаларнинг орқасида Поульсен фамилияси туширилганини кўрдим. 19 ёш бўлганман, футболкадаги исмни қайтадан алмаштириб чиқаришларини талаб қилолмасдим», — дейди «Лейпциг»га энди келган вақтларини эслаб Юссуф.

    Поульсен Бундеслиганинг иккинчи дивизионида «Лейпциг» тўпурари бўлган вақтда терма жамоадан чақирув олади. Чемпионлар Лигасида эса аввалроқ ўйнаши мумкин эди. Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си футболчига таклиф билан чиқади. Аммо Юссуф «Лейпциг»га ишонарди. Жамоа Бундеслигага чиққач Ралф Ҳазенҳюттл қўл остида ишлар юришмади. Кейин эса жамоага янги келган Ралф Рангник унинг фаолиятида бурилиш қилиб юборди.

    Поульсен отаси туғилган Танзанияга тез-тез бориб туради. Лекин Африка давлати эмас, Дания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

    Юссуф Дания билан бирга ЖЧ—2018 га борди. 80 йилдан кейин биринчи марта терма жамоанинг кетма-кет икки ўйинида пенальти ишлаган илк футболчига айланди. Перуга қарши ўйинда эса ғалаба голини урди. Дания Россиядаги мундиалда нимчорак финалгача борди ва пенальтилар сериясида Хорватияга мағлуб бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Евро—2020 да ҳам Бельгия ва Россияга қарши ўйинларда Поульсен ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

    B гуруҳидан ўрин олган Дания терма жамоаси 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди. Каспер Юлманн шогирдлари Финляндия ва Бельгияга мағлуб бўлди, Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда (тўплар нисбати данияликларда яхшироқ) 2-ўринни эгаллади. Плей-оффда данияликлар Уэльс устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. 3 июль куни чорак финалда Дания Чехияга қарши баҳс олиб боради. Юрарининг Евродаги саёҳати давом этиш ёки этмаслиги айнан шу ўйинга боғлиқ.

    Мавзуга доир: «Футболни мендан олиб қўйманг». Футбол, шахсий ҳаёт, Моуриньо ва Гвардиола ҳақида Кевин де Брюйне ҳикояси

    28.06.2021, 18:12   Изоҳ (0)   17970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Футболни мендан олиб қўйманг». Футбол, шахсий ҳаёт, Моуриньо ва Гвардиола ҳақида Кевин де Брюйне ҳикояси

    28.06.2021, 17:12

    Америка Кубоги—2021. Бразилия сўнгги турда Эквадорни мағлуб этолмади

    28.06.2021, 10:23

    Евро—2020. Бельгия терма жамоаси Португалияни базўр енгиб, чорак финалга чиқди

    28.06.2021, 02:00

    Рекордларни янгилаётган Италия, «ёқимтой» Дания ва Москвадаги фожиа. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    27.06.2021, 23:42

    Евро—2020. Чехия бир ўйинчи кам бўлиб қолган Нидерландияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

    27.06.2021, 23:05

    Суперлига. «Пахтакор» «Сурхон»ни тор-мор келтирди, 5 та гол урилган ўйинда «Андижон» «ОКМК»га ютқазиб қўйди

    27.06.2021, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.