28 июнь куни соат 05:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар «Сангзор» МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги Matiz ҳамда Nexia русумли автомобилларга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилган.
«Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Самарқандда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетгани, Фарғонадаги газ заправкада «Жигули» портлагани ҳамда Қашқадарёда ҳаракатланаётган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)