Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим соҳавий хизмат ходимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар юзасидан қидирувда бўлган 197 нафар шахс қўлга олиниб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланган. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан, навбатдаги қидирувда бўлган шахс вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Андижон вилоятида қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Т. Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб терговдан яшириниб юрганлиги сабабли Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.
Андижон вилояти «Қўштепа» МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган С.Т. Тошкент вилояти ИИББ ХТТБ тезкор ходимлари томонидан Андижон вилояти ҳудудида ушланиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Зангиота тумани ИИБга олиб келинган.
Мавзуга доир:
- Учтепа аҳолисининг ИИВга мурожаатидан сўнг Тошкент дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди
- Тошкент вилоятида ярим йил аввал қалбаки доллар савдоси сабаб қидирувга берилган шахс туризм полицияси томонидан қўлга олинди
- ИИВ Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ағдаришга даъват қилган Абдуллоҳ Зуфарнинг аниқ манзилини айтган шахсларга мукофот пули берилишини маълум қилди
Изоҳ (0)