Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновлар учун рухсат олди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳар икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Air India авиакомпаниясига 25 июнда рухсатнома берилган.
Рухсатномага мувофиқ ушбу авиакомпания Ўзбекистонга Деҳли—Тошкент—Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N самолётларида амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 18 июндан бошлаб Тошкент—Деҳли—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилганди.
Изоҳ (0)