• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳамма ҳайвонлар тенгдирлар, бироқ айрим ҳайвонлар бошқаларидан кўпроқ тенгдир». Оруэллнинг 118 йиллиги муносабати билан «Молхона» мутолааси

    Инглиз ёзувчиси, журналисти ва публицисти Жорж Оруэлл таваллудига 25 июнь куни 118 йил тўлди. Ўзбек ўқувчиси уни, дунёнинг исталган бошқа мамлакатидаги китобхон каби, «Молхона» («Animal Farm: A Fairy Story») ривоят-қиссаси ва «1984» («Nineteen Eighty-Four») романлари орқали танийди.

    Оруэлл замонавий оммавий ва сиёсий маданиятга ҳамон таъсир кўрсатиб келаётган «1984» романидан аввал, 1943—1944 йилларда «Молхона»ни ёзган. Бу қисса, қайсидир маънода, «1984»га киришиш олдидан бир тайёргарлик эди. Қиссада инқилобий тамойиллар ва дастурлар (ҳамманинг тенг ҳуқуқли экани ва утопия қуриш ғояси) вақт ўтиши билан, босқичма-босқич диктатура ва тоталитаризмга олиб бориши кўрсатилган. Мунаққидларнинг таъкидлашича, «Молхона» Россияда 1917 йили юз берган инқилоб ва ундан кейинги воқеаларга бир ўхшатишдир — унда авлодларга муҳим васият қолдирган Ленинни ҳам, ҳокимиятни эгаллаб олган Сталинни ҳам, Сталиннинг асосий душмани — қочоқ Троцкийни ҳам кўриш мумкин.

    «Дарё» ёзувчининг таваллуд куни муносабати билан «Молхона» қиссасидан (Карим Баҳриев таржимасида) икки кичик парчани муштарийлар эътиборига ҳавола қилади.

    «Эркинлик — инсонларга ўзлари эшитишни истамайдиган нарсаларни айтиб бериш ҳуқуқидир». Ўлимидан кейин ҳам тақиқда бўлган Жорж Оруэлл ҳақида

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Чўчқаларнинг хабарига кўра, улар кейинги уч ой мобайнида мистер Жонснинг болаларидан қолган ҳуснихат тўпламидан эскича ёзув ва ўқишни бир қадар ўрганишган экан. Наполеон уларни оқ ва қора бўёқларни олиб келишга юборди ва ўзи асосий йўл томон бошланадиган жойдаги дарвозаларга томон юрди. Кейин Сноуболл (айнан Сноуболл, чунки унинг ёзуви ҳамманикидан чиройлироқ эди) иккига айрилган туёқлари орасига мўйқаламни олиб, дарвозанинг юқори тўсинига ёзилган «Қўрғонча молхонаси» ёзувини ўчириб ташлади ва унинг ўрнига «Ҳайвонобод» деб ёзди. Бугундан бошлаб молхонанинг номи шундай бўлиши керак эди. Шундан сўнг улар бино томонга қайтдилар, бу ерда катта омборнинг орқа деворига Наполеон ва Сноуболлнинг буйруқларига асосан келтирилган нарвон тираб қўйилган эди. Уларнинг тушунтиришларига кўра, улар ўқиш ва ёзишни ўрганган сўнгги уч ой мобайнида чўчқалар ҳайвонизмнинг еттита устувор тамойилларини ишлаб чиқдилар. Бу еттита тамойил омбор деворида тарихга муҳрланиб қўйилади; уларда рад қилиб бўлмайдиган шаксиз итоат этиладиган қонунлар акс этади, молхонадаги барча жониворлар бугундан бошлаб то охиратгача шу қоидалар асосида яшайдилар. Айрим мураккабликлар бўлса-да (чўчқаларнинг нарвонда туриши осон эмас), Сноуболл юқорига чиқди ва ишга киришди; бир неча поғона қуйида Қичқириқ бўёқ солинган идишни ушлаб турарди. Ҳайвонизм арконлари ёғ босган қора деворга ўттиз метр наридан ҳам ўқиладиган қилиб катта-катта ҳарфларда оқ бўёқ билан ёзилди. Мана, улар нималардан иборат эди:

    Етти аркон

    1. Икки оёқда юрадиган ҳар ким — душман.
    2. Тўрт оёқда юрадиган ёки қаноти бор ҳар ким — биродар.
    3. Ҳайвонлар кийим киймайдилар.
    4. Ҳайвонлар тўшакда ётмайдилар.
    5. Ҳайвонлар шароб ичмайдилар.
    6. Ҳеч бир ҳайвон бошқа ҳайвонни ўлдириши мумкин эмас.
    7. Барча ҳайвонлар тенг ҳуқуқлидир.
    Ҳаммаси чиройли ёзилди, фақат «биродар» сўзи «бриодар» тарзида ёзилгани ва «с» ҳарфларидан бири бошқа томонга қараб турганини ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Умуман олганда, ҳаммаси тўғри тамойиллар эди. Йиғилганлар ёзилганларни тўғри англаб олишлари учун, Сноуболл тамойилларни баланд овозда ўқиди. Ҳамма тўлиқ ризолик билдирди. Айрим онгли ҳайвонлар тамойилларни дарҳол ёд олишга киришдилар.

    * * *

    Ажойиб кунларнинг бирида, айнан қўйлар молхонага қайтган пайтда, ҳайвонлар ишларини тугатиб, шошилмасдан молхонага келаётганларида, улар ҳовлида қўрқинчли кишнашни эшитдилар. Ҳайвонлар ҳайратдан қотиб қолдилар. Бу Кловернинг овози эди. У яна кишнади ва ҳайвонлар молхона томон югурдилар. Ҳовлига киргач, улар Кловерни қўрқитган манзарани кўрдилар.

    Бу иккита орқа оёғида одамдай тик юрган чўчқа эди.

    Ҳа, бу чўчқа Қичқириқ эди. У бироз саросималаниб юрар, чунки ҳали ўз қорнини бу ҳолатда кўтариб юришга ўрганманган эди, бироқ анчайин чаққон мувозанат сақларди, шу ҳолда ҳовлининг охиргача борди. Бир дақиқадан сўнг молхона эшигидан чўчқалар саф-саф чиқа бошлади, уларнинг ҳаммаси орқа оёқларида юриб борарди. Уларнинг айримлари яхши юрар, бошқалари унчалик яхши юролмас, баъзилар ҳатто шу қадар гандираклардики, уларга суянчиқ керак эди, аммо ҳаммалари ҳовлини шу тариқа бир айланиб чиқишди. Ниҳоят, итнинг вовуллаши ва хўрознинг тантанали қу-қулаши эшитилди, буларнинг бари Наполеоннинг ташриф буюришини англатарди. Ҳайвонобод доҳийси, итлар қуршовида оломонга менсимай қараганча, ҳовлини гердайганча айланиб чиқди.

    Унинг туёқлари орасига қамчин тиқилган эди.

    Ўлик бир жимлик кўчди. Ҳайратланган ва саросимага тушган жониворлар бир тўда бўлиб, ҳовлида саф тортиб тик оёқда юраётган чўчқаларни кузатиб турардилар. Гўё ер юзи остидан устига ағдарилгандай эди. Бироқ ниҳоят, биринчи ҳайратланиш ўтди, ҳеч нарсага қарамасдан — на итлар олдидаги қўрқувга, на узоқ йиллар тарбияланган, нима бўлса-да ҳеч қачон шикоят қилмаслик, ҳеч қачон гапирмаслик сингари одатларга қарамасдан — норозилик сўзлари янгради. Бироқ, айнан шу лаҳзаларда, гўёки бир ишора билан, қўйлар баланд овозда баърай бошладилар:

    — Тўрт оёқ – яхши, икки оёқ яхшироқ! Тўрт оёқ – яхши, икки оёқ яхшироқ! Тўрт оёқ – яхши, икки оёқ яхшироқ!

    Шу тариқа баъраш беш дақиқа мобайнида тўхтовсиз давом этди. Қўйлар баърашни тўхтатганда, норозилик учун вақт тугаб бўлганди, чунки чўчқалар аллақачон молхона ичига кириб кетгандилар.

    «Танлаб олинган ёлғон доимий сақлашга топширилади ва ҳақиқатга айланади». Оруэллнинг 118 йиллиги муносабати билан «1984» мутолааси

    Бенжамин кимдир тумшуғи билан елкасига туртаётганини сезди. Орқага ўгирилиб қаради. Бу Кловер эди. Унинг нурсизлашган кўзлари янада хиралашиб кетди. Бирор сўз демасдан, у отнинг ёлидан оҳиста тортди ва омборнинг ҳайвонизмнинг етти аркони битилган орқа девори томонга етаклади. Бир-икки дақиқадан сўнг улар оқ ҳарфлар билан арконлар ёзилган девор тагида турардилар.

    — Кўзим хиралашиб, заифлашиб қолди, — деди у ниҳоят. — Бироқ, ҳатто ёшлигимда ҳам барибир шу девордаги ёзувларни ўқий олмасдим. Аммо, менинг назаримда, девордаги ёзувлар бироз ўзгаргандай. Етти арконимиз ўзгармаганми, Бенжамин?

    Илк бор Бенжамин ўз қоидаларига хилоф равишда девордагиларни унга ўқиб берди. Ҳаммаси аввалгидай эди. Фақат битта тамойил ўзгарганди. Унга кўра:

    Ҳамма ҳайвонлар тенгдирлар, бироқ айрим ҳайвонлар бошқаларидан кўпроқ тенгдирлар.

    Энди кейинги куни молхона ишлари устида назорат қилувчи чўчқалар қамчин билан қуролланганди, бу ҳеч кимга ғалати туюлмади. Чўчқалар ўзларига радиоузатгич сотиб олганда, ўзлари учун телефон алоқасини улатганида ва «Жон Бул», «Тит-бит» ва «Дейли Миррор»га обуна бўлганларида, буларнинг бари ҳам ғалати кўринмади. Яна бир нарса ғалати туюлмасдики, энди Наполеонни молхонанинг боғида оғзига тамаки муштугини тиққанча айланиб юрган ҳолда кўриш мумкин эди. Чўчқалар мистер Жонснинг кийим-кечакларини ҳам кия бошлагани ғалати эмасди. Наполеон қора камзул кийди, овчилар шимига ва чарм тиззаликларга ўранди, унинг севикли жазмани эса Жонс хонимнинг якшанба кунлари киядиган ипак кўйлагини кийиб олди.

    Маълумот учун: «Молхона» қиссасини Ўзбекистондаги онлайн китоб дўконларидан 14 минг сўмдан 19 минг сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин.

    25.06.2021, 23:00   Изоҳ (0)   41730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда маст ҳолатда велосипед ҳайдаган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан чора кўрилди

    25.06.2021, 22:56

    Шавкат Мирзиёев Сергелидаги «Саховат» маҳалласи ҳаёти билан танишди

    25.06.2021, 22:10

    Бекободда ҳовлиси ёнидаги 2 туп чинорни кесган оила энди 131 млн сўм зарарни тўлайди

    25.06.2021, 21:41

    Наманган ва Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда ер сотиш ҳолатлари аниқланди

    25.06.2021, 21:25

    Оқова сувлар зарарсизлантирилмасдан иншоотга яқин бўлган дарёлар ва сойларга оқизиб юборилмоқда – Сенат

    25.06.2021, 21:10

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги фармацевтика корхонасига ташриф буюрди

    25.06.2021, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    Дунё | 17 июн, 09:30

    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

    Реклама | 17 июн, 09:00

    G7 саммитида Буюк Британия—АҚШ автомобиль савдоси бўйича расмий келишув имзолади (видео)

    Дунё | 17 июн, 09:11

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 08:54

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” ва “Фламенго”дан ғалаба, “Бока Хуниорс” — “Бенфика” баҳсида жанговор дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 17 июн, 08:50

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    Дунё | 17 июн, 08:39

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    Ўзбекистон | 17 июн, 00:10

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.