• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бир вақтлар Франция терма жамоасининг келажаги сифатида эътироф этилган, бироқ Евро—2020 да французларга қарши ўйнаган Лоик Него ҳақида

    2010 йил ёзи. 19 ёшли футболчилар ўртасида Европа чемпионати. Франция терма жамоасининг асосий ўнг қанот ҳимоячиси Лоик Него Антуан Гризманн билан меҳмонхонанинг бир хонасида яшарди. Иккаласи ҳам Испанияга қарши финалда майдонга тушди ва олтин медални қўлга киритди (2:1).

    2021 йил ёзи. Венгрия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Лоик Него Евро—2020 да Антуан Гризманнга қарши ўйнади. Венгрияликлар Жаҳон чемпиони билан кутилмаганда дуранг ўйнади (1:1).

    Бу қандай содир бўлди? Қандай қилиб Франциянинг ўнг қанот ҳимоячиси Венгрия таркибида майдонга тушди?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франция термасидаги муваффақиятли ўйинидан кейин Него «Рома»га ўтди, Тотти унинг машинасини тузатиб берди. Лекин тез орада футболчи Венгриядан бошқа ҳеч кимга керак бўлмай қолди

    Лоик 1991 йилда таваллуд топган. Унинг болалиги Гарж-ле-Гонесседа ўтган ва Франция терма жамоасининг бўлажак ҳужумчиси Виссам бен-Йеддер билан тез-тез алоқада бўлиб турган. Улар биргаликда ҳудудлараро футболда қатнашиб турарди.

    Него «Нант» академиясига қабул қилинди ва фаолиятида дарҳол ўсиш кузатилди: ёшлар ўртасидаги Евро—2009 ярим финали, 2010 йилда олтин, 20 ёшлилар ўртасидаги 2011 йилги мундиал, «Нант» сафида дебют — футболчи учун буюк фаолиятнинг бошланиши эди. Шундан сўнг футболчи «Рома»га ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Римликларнинг асосий жамоасида Лоик майдонга тушмади (ўша вақтда энг эсда қоларли хотира: Франчесто Тотти ёш француз машғулотларга машинада келмаганини кўради. Него машинасини уриб олганини эшитади ва ундан калитни олиб, машинани устага топширади. Тотти Лоикка машинани идеал ҳолатда топширади).

    «Рома»дан кейин «Стандарт» жамоаси Негонинг кейинги манзилига айланди. Ҳеч омади юришмаётган футболчига 2013 йилда Венгриянинг «Уйпешт» жамоасидан таклиф тушади.

    «Бу жуда оғир вазият эди. Мен Франция, Италия, Бельгияда ўйнаганман, энди эса Венгриядан таклиф тушди. Лекин танловим йўқ эди, турмуш ўртоғим, фарзандим бор эди. Маошим камайишига рози бўлишга мажбур бўлдим. Оиламни боқишим керак эди, шунинг учун таклифни қабул қилдим. Аввалига ярим йил ўйнаганимдан кейин бу ердан кетаман деб ўйлагандим. Ҳаттоки ўзим билан бир чемодан нарса олдим, холос. Лекин барчаси ўйлаганимдек бўлмади. Бундан афсусланмайман».

    2014 йил бошида Него «Чарлтон»га бориб келди ва шундан кейин 7 йил давомида Венгрияда тўп суриб келяпти. «Фехервар»да таянч зонада, ундан ташқари ўнг қанот ҳимоясида, ўнг қанот ярим ҳимоясида ва қанот ҳужумчиси сифатида ўйнади. 242 ўйинда 35 гол ва 33 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

    Него жамоа учун Венгрия паспортини олишга рози бўлди. ФИФА қоидаларни ўзгартиргач, Евро унинг асосий мақсадига айланди

    2017 йилда Венгрия паспорти бўйича биринчи суҳбат бўлиб ўтди.

    Ҳужжатларни тайёрлашга «Фехервар» спорт директори ёрдамлашди. Бу клуб учун фойдали эди. Агарда жамоа доимий равишда 8 нафар венгриялик футболчини майдонга туширса Федерация томонидан бонусга эга бўларди. «Агар бу фойдали бўлса ҳеч қандай муаммо йўқ, деб жавоб бердим. Терма жамоа ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим», — деди Него.

    2020 йил кузда у терма жамоадан чақирув олди. Шундан буён Еврода иштирок этишни орзу қилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Болалигимда кўрган Евро—2000 ёрқин хотиралар билан қолган. Мухлислар билан тўла стадионлар, даҳшатли атмосфера, босим, хурсандчилик, кўз ёшлар. Мана шулар учун ҳам футболчи бўлишни орзу қилганман. Ҳа, мен Франция таркибида Еврода қатнашмаяпман. Лекин афсусланмайман. Ўша пайтларда Франция терма жамоасига чақирилиш учун 0,1 фоиз имкониятим ҳам бўлмаган».

    Него ҳозир 30 ёшда. Бу унинг фаолиятидаги биринчи ва охирги мусобақа бўлиши мумкин. Шунинг учун ўйинларга жиддий муносабатда бўляпти.

    «Евро — бутун умр орзу қилган мусобақам. Фарзандларим мени футбол юлдузлари ёнида кўради. Ҳар бир ўйин Венгрия учун жуда муҳим. Биз Будапештда ўйнаймиз, мухлислар бу мусобақани ҳеч қачон эсдан чиқармайди. Венгрияни ўз уйимдек кўраман. Буни сўзлар билан ифодалаб бериш қийин. Францияда туғилган бўлсам ҳам, Венгрия ўз уйим каби. Бу ерда ҳамма менга меҳрибон. Фарзандларим Венгрияда улғаймоқда, уларнинг венгер дўстлари бор.

    Албатта, Гризманн билан шунча йилдан кейин учрашиш ёқимли. Қачонлардир бир хонада яшаганмиз. Ажойиб даврлар эди. У бутун умр хотирамда қолади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Него орзусига эришди. У Евро—2020 да иштирок этяпти. Мухлисларга тўла стадион, гол эйфорияси, Жаҳон Чемпиони билан дуранг натижа. Ҳис қилиш мумкин бўлган энг ёқимли лаҳзалар.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    22.06.2021, 15:01   Изоҳ (0)   17614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка Кубоги—2021. Аргентина ғалаба қозонди, Уругвай Чилини енга олмади

    22.06.2021, 09:41

    Евро—2020. 5 та гол урилган ўйинда Дания Россияни янчиб ташлади ва 1/8 финалга йўл олди, Бельгия 3-ўйинда ҳам ғалаба қозонди

    22.06.2021, 01:56

    Диёр Имомхўжаев: «Вадим Абрамовга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонганман, ишонмайман ҳам»

    22.06.2021, 01:26

    Евро—2020. Нидерландияда 100 фоизлик натижа, Австрия Украинани мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

    21.06.2021, 22:55

    «Олтин тўп» курашида юқорилаган Роналду, етакчиларини йўқотаётган «Милан» ва Погба—Варан «рокировка»си. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    21.06.2021, 22:42

    «10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман». Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али ҳақида

    21.06.2021, 20:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11

    Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг “Ан-Наҳда” ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:02

    Тошкентдаги клиникада 9 ёшли бола бурун операцияси вақтида вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:53

    Дунёда ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади — БМТ ҳисоботи

    Дунё | 26 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.