Футбол бўйича Америка Кубоги—2021 мусобақасининг А гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Уругвай терма жамоаси Чилига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Эдуардо Варгас чилиликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Артуро Видаль ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган ва ҳисоб тенглашди.
Аргентина эса Парагвай билан куч синашди. 10-дақиқада Alexaндро Гомес томонидан урилган гол ўйинда аргентиналикларга ғалаба келтирди.
Аргентина очколарини 7 тага етказиб олган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Чили ҳисобида 5 очко бор. Парагвай (3), Уругвай (1) ва Боливия (0) кейинги ўринларни банд этган.
Копа Америка—2021
3-тур баҳслари
22 июнь, сешанба
Уругвай — Чили 1:1
Голлар: 0:1 – 26 Варгас, 1:1 – 66, автогол Видаль.Уругвай: Муслера, Гонсалес (Нандес, 46), Хименес, Годин, Виня (Родригес, 85), Весино (Торрейра, 81), Вальверде, де ла Крус (Касерес, 46), де Арраскаэта (Торрес, 60), Суарес, Кавани.
Чили: Браво, Серралта, Медель, Марипан (Роко, 38), Исла, Пульгар, Арангис, Мена, Видаль (Аларкон, 69), Варгас (Менесес, 56), Бриртон (Арриагада, 69).
Огоҳлантиришлар: Вальверде (13), Серралта (19).
Аргентина — Парагвай 1:0
Гол: 1:0 – 10 Гомес.Аргентина: Мартинес, Тальяфико, Пеццелья, Молина, Ромеро, Ди Мария (Корреа, 81), Гомес (де Пауль, 72), Паредес (Домингес, 81), Родригес, Месси, Агуэро (Корреа, 59).
Парагвай: Сильва, Гомес, Эспинола, Алонсо, Арсамендия, Пирис (Санчес, 82), Альмирон, Ромеро (Ромеро, 66), Кубас (Кардосо Лусена, 66), Ромеро (Гонсалес, 87), Авалос (Самудио, 87).
Огоҳлантиришлар: Гомес (16), Паредес (34), Кардосо Лусена (78).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)