• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман». Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али ҳақида

    Бокс қироли Муҳаммад Али ўз фаолиятининг юқори чўққисига эришганда дуч келган ҳолати ҳақида ўйласак, дунё охирги 50 йилда қанчалик ўзгарганини ҳис қиламиз. Бутун инсоният тарихини олиб қарайдиган бўлсак, бу воқеага жуда узоқ вақт бўлмади. Муҳаммад Али АҚШ қуролли кучлари сафида хизмат қилишдан бош тортган. Шу тариқа у Америка армияси қатнашаётган Вьетнам урушига боришдан қутулиб қолган.

    Фото: Sky Sports

    Жиноий иш

    АҚШда 50—100 йил аввал армияга бормаслик ва урушда қатнашмаслик масаласига жуда жиддий қаралар эди, ҳозир ҳам турли давлатларда ёш йигитларни қўрқитиш ишлари давом этяпти. Кимлардир қўрқув туфайли армияга боришдан бош тортиши мумкин, лекин Муҳаммад Али билан бундай ҳолат кузатилмаган. Унда бошқа мотивлар бор эди. Ҳозир бу оддий ҳолдек туюлиши мумкин, аммо 1967 йил 28 апрель куни бу тизимга қарши дастлабки қадам эди. Али таваккал қилиб бу ишга қўл урди ва ғалаба қозонди.

    1967 йил 28 апрель. Муҳаммад Али АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун профессионал бокснинг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан маҳрум қилинди.

    1967 йил 28 апрель. Муҳаммад Али АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун профессионал бокснинг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан маҳрум қилинди.
    Фото: АP

    Луизиана чақирув комиссиясига келиб уни армияга олмасликлари учун қўлидан келган барча нарсани қилди. АҚШ президенти сўралган жойга Уильям Шекспир деб ёзиб, анкетани нотўғри тўлдирди. Ҳарбий қасамёд қилиш учун сафга туришдан ҳам бош тортди. Уни эски исми — Кассиус Клей деб чақиришса ҳам индамасдан тураверди.

    Армияга боришдан бош тортгани учун унга қарши жиноий иш очилди ва 1967 йил 19 июнда суд бўлиб ўтди. 25 ёшли боксчининг суд қаршисида айтган сўзлари:

    Мен ветнамликлар билан уришганим йўқ, уларга ҳеч қанақа қаршилигим йўқ. Улар менга ёмонлик қилмади, «негр» деб атамади, ҳуқуқларимни чеклаб қўймади. Мени қамоққа юбормоқчимисиз — бемалол. Лекин бечора ва бахтсиз инсонларни ўлдириш учун 10 минг километр йўл босиб у ерга бормайман. Яхшиси қамоқда ўтираман ва сизлар билан жанг қилиб ўламан. Айнан сизлар менинг озодлигим йўлида тўсиқ бўлиб турибсиз, бошқалар билан бир хил бўлишимни хоҳламайсиз, менинг диний ҳуқуқларимни ҳурмат қилмайсиз. Вьетнамликлар билан эса ҳеч қанақа муаммом йўқ.

    Муҳаммад Али

    Ҳакамлар ҳайъатига бу сўзлар таъсир қилмади ва улар Алини айбдор деб топди. 20 июнь куни суд ҳукми ўқилди. Алига 5 йиллик қамоқ жазоси берилди, ундан ташқари 10 минг доллар жарима ва АҚШдан чиқиб кетмаслиги учун паспорти ҳам олиб қўйилди.

    Муҳаммад Али 1967 йил 28 апрелга қадар эришган чемпионлик камарларидан (WBA, WBC, The Ring) маҳрум бўлди. Бунга жавобан: «Мен камарлар учун рингда жанг қилганман. Улар уйда ётибди. Уларни фақатгина рингда йўқотишим мумкинлиги ҳақида ёзилган», — деди Али.

    Бўлиши мумкин бўлганларнинг энг яхшиси

    Муҳаммад қамоққа олинмаслиги учун адвокатлар анча тер тўкди. Натижада Али бошқа сабаб билан — ҳайдовчилик гувоҳномасида кўрсатилмаган категориядаги машина ҳайдагани учун 10 кун қамоқда ўтирди.

    Апелляция бериш учун ўтган бир неча йилда америкаликларнинг ветнамликларга нисбатан муносабати ўзгарди, Али ватан хоини эмас, аксинча қаҳрамонга айланди. Шунда ҳам уни сотқин дейдиганлар топиларди.

    1967 йилдан 1970 йилга қадар Али жанг қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди, шунда ҳам у халқ назаридан тушмади. У Университетларга маъруза ўқиш учун борар, бу учун гонорар олар эди. Майамида масжид қурилишида иштирок этди. Ўз номи остида «бургерхона»лар қурилишига рози бўлди. Ҳаттоки «Buck White» мусиқали фильмда иштирок этиб, ўз актёрлик қобилиятини синаб кўришга ҳам улгурди. «The Greatest» номли автобиография ёзди. Қисқа вақт ичида Муҳаммад Али мўмайгина даромад қилди.

    Муҳаммад Али АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун айбланганидан сўнг қуролли кучлар биноси олдида. Техас, Ҳюстон, 1967 йил 20 июнь.

    Муҳаммад Али АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун айбланганидан сўнг қуролли кучлар биноси олдида. Техас, Ҳюстон, 1967 йил 20 июнь.
    Фото: АP

    Қайтиш

    Лекин чемпион жанг қилишни хоҳларди. 1970 йилда унда жанг қилиш имконияти пайдо бўлди. Жоржия штатида атлетика комиссияси йўқ эди, жанг қилиш учун маҳаллий бошқарманинг рухсатигина керак эди, холос. Алининг жамоаси уни қўлга киритди ва 26 октябрда у рингга қайтди. Муҳаммад 3-раундда Жерри Куоррини нокаутга учратди.

    1971 йил март ойида амалдаги чемпион Жо Фрэйзерга қарши рингга чиқди. Ўша йили ундан барча айбловлар олиб ташланди. Унинг иши юқори судгача етиб борган ва улар шундай қарор чиқарган эди. Фрэйзерга қарши жангга Али ҳали тўлиқ тайёр эмасди ва ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди.

    Муҳаммад Али Жо Фрэйзерга қарши. 1971 йил 8 март

    Муҳаммад Али Жо Фрэйзерга қарши. 1971 йил 8 март
    Фото: АP

    Бу жангни мухлислар анча аввал кутишган эди. Чунки Али рингга чиқа олмай юрган вақтларда янги чемпионга яхши муносабатда бўлмаганди. Треш-ток (рақибга нисбатан ҳақоратомуз муносабатда бўлиш) ўша вақтларда Али сабаб урф бўла бошлаган. 1974 ва 1975 йилларда Муҳаммад Фрэйзер устидан икки марта ғалаба қозонган.

    Муҳаммад Алининг энг машҳур жанглари Вьетнам урушига бош тортгандан кейин бўлиб ўтган. Бу воқеа туфайли у 3 йилини йўқотди, лекин шунда ҳам вазиятдан ғолиб сифатида чиқиб кетди. У рақибинг қанчалик кучли бўлиб кўринмасин, курашишдан қўрқмасанг, албатта ғолиб бўлишингни кўрсатиб берди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.06.2021, 20:29   Изоҳ (0)   24884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «MMA’нинг ўзи мени танлаган». Маҳмуд Муродов MMA’даги кумири, севимли боксчиси, Ҳабиб ва муваффақият йўли ҳақида

    21.06.2021, 16:38

    Италиянинг рекордли юриши, ЖЧ—2022 томошабинлари учун миллион дона вакцина ва ярим миллиард кредит олаётган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    21.06.2021, 09:41

    Евро—2020. Италия гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа кўрсатди, Уэльс ҳам кейинги босқичда. Швейцария эса қолган гуруҳлардаги ўйинларни кутишга мажбур

    20.06.2021, 23:05

    Евро—2020 сўнгги тури олдидан кимда қандай имконият? 2-тур якунлари ва гуруҳлардаги ҳолат

    20.06.2021, 22:42

    Суперлига. «Локомотив» ўз майдонида «Қўқон-1912»га ютқазди, «Насаф» ва «Навбаҳор»да ғалаба

    20.06.2021, 22:11

    Наманганда Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган икки спортчи қиз автомобиль билан тақдирланди

    20.06.2021, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.