Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан бери миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари максимал даражага кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эълон қилинган инфографикада май ойида ўртача кўрсаткич 19,4 фоизни, ундан олдинги тўрт ой ичидаги натижалар эса 17 фоиз, 18,3 фоиз, 19,1 фоиз ва 19,3 фоиз ташкил этган:

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

Spot’нинг ёзишича, шунга қарамай, ставкалар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. 2020 йил май ойида улар 20 фоиз ва ундан юқори бўлган.

Аввалроқ йил бошидан буён банкларда миллий валютадаги депозитлар ҳажми сезиларли даражада ўсгани тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, миллий валютадаги жами муддатли депозитлар 19,6 фоизга, жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари 27,4 фоизга ўсган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди