Ирландиядаги Илмий фонднинг дастурий таъминот тадқиқот маркази экспертлари видеоўйинлар айрим турдаги руҳий бузилишларга оид муаммоларни ҳал этиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Таъкидланишича, бу каби машғулотдан анъанавий даволаш усуллари самарасиз бўлган жойда ёки депрессия ва тушкунликни даволашдаги анъанавий терапияга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.

«Тижорий видеоўйинларни руҳий соғлиқнинг турли жиҳатларини яхшилашда потенциал муқобил сифатида кўриб чиқиш керак», — дейди олимлар.

Хусусан, тадқиқот виртуал реалликка эга видеоўйинлар руҳий бузилишга эга инсонларни когнитив хулқ-атвор усуллари ёрдамида даволашда ўзини яхши ҳис қилишига таъсир кўрсатган. Айниқса, бу коронавирус пандемияси сабаб турфа мулоқот ва хизматлар чекланган шароитда фойда беради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда мутахассислар EndeavorRX ўйин қурилмасидан диққат етишмовчилигининг гиперактивлиги бузилишидан азият чекувчи болаларни даволашда фойдаланишга рухсат берганди.