Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида яшовчи 57 ёшли уй бекаси 40 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил этгани аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори томонидан олинган маълумот асосида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида шаҳарнинг Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган М.С. исмли уй бекаси ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб бергани аниқланган. Бунинг эвазига у «мижозларидан» 40 минг сўм пул олиб, уйида фоҳишахона ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилгани, Жиззахда қизларга раққосалик ва фоҳишалик билан шуғулланиши учун шароит яратиб берган аёл ушлангани, Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйда фоҳишахона ташкил қилган аёл аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди