Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Мьянма давлати учун гуманитар ёрдам ташаббусига 300 минг доллар хайрия қилди, деб ёзади The Korea Times.

Фото: Yonhap

Фото: Yonhap

Таъкидланишича, бу Пхеньяннинг 2005 йилдан буён биринчи марта бошқа давлатга пул хайрия қилиши.

The Korea Times ёзишича, Шимолий Корея Мьянма билан яхши муносабатда. Масалан, январь ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Мьянма мустақиллигининг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат президентига мурожаат юборган. Сиёсатчи икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга умид билдирган.

Февраль ойидаги ҳарбий тўнтаришдан кейин жабр кўрган Мьянмани КХДРдан ташқари, Жанубий Корея, шунингдек, бир нечта Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлаган. Энг катта миқдорда хайрия қилган АҚШ мамлакатга 23 миллион доллардан кўпроқ маблағ юборган.

Шимолий Корея камдан кам ҳолларда молиявий хайрия қилади, чунки у халқаро рейтинглар бўйича дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири. 16 июнь куни Ким Чен Ин мамлакатда очарчилик бўлиши мумкинлиги, озиқ-овқат билан боғлиқ вазият таранглигини айтди. Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, 2020 йилги тайфун оқибатида ғалла етиштириш режаси бажарилмай қолгани бунга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши қўлланилган чоралар вазиятни янада оғирлаштирган.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус тарқалишига қарши кураш учун ўрнатилган қаттиқ чекловлар шароитида халқаро гуманитар ташкилотлар, хусусан, Жаҳон озиқ-овқат дастурининг сўнгги ходимлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги