• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Форд — дунё автомобиль саноати отаси ва унинг улкан компанияси ҳақида

    1903 йил 16 июнь куни АҚШнинг Детройт шаҳрида янги автокомпания —  «Форд» ташкил қилингани ҳақида ҳужжат имзоланди. Бугунги кунга келиб дунёдаги энг кўп сотилувчи автобрендлар рўйхатида тўртинчи ўринда турувчи ушбу компания тарихи ҳақида «Дарё» ҳикоя қилади.

    Генри Форд — компания асосчиси

    1872 йилда АҚШнинг Мичиган штати, Дирборн шаҳрида ирландиялик муҳожирнинг фарзанди отасининг фермасида отдан йиқилиб тушади. Айнан шу куни бу болакай ҳайвон кучидан фойдаланилмайдиган, қийинчиликсиз бошқариладиган транспорт воситаси яратишга қарор қилади. Бу омадсиз чавандоз инсоният тарихида улкан из қолдирган автомобиль саноати асосчиларидан бири Генри Форд эди. Генрининг ёшлиги фермада, ота-онасининг ёнида ўтди. У оддий қишлоқ мактабида ўқиди. 12 ёшида Генри асосий бўш вақтларини ўтказувчи ўзининг кичик устахонасини яратди ва шу ерда ўзининг кичик буғ машинасини ясади.

    1879 йил Генри Детройтга кўчиб ўтади ва машинист ёрдамчиси бўлиб ишга киради. Орадан уч йил ўтиб у Дирборнга қайтиб келади, бироқ беш йил давомида Детройтдаги заводда вақти-вақти билан бузилиб турувчи буғ двигателларини тузатиш билан шуғулланади.

    1891 йил Генри Томас Эдисон томонидан асос солинган Edison Illuminating компаниясига муҳандис лавозимига ишга киради. Икки йилдан сўнг эса компания бош муҳандиси этиб тайинланади. Яхши иш ҳақи ва кўпроқ бўш вақт пайдо бўлиши Генрига ички ёнув двигателлари билан яна-да чуқурроқ шуғулланиш имконини беради.

    Генри Форд

    Генри Форд
    Фото: Wikipedia

    Ўзининг биринчи двигателини уйи ошхонасида йиғади. Тез орада у двигателни тўрт велосипед ғилдираги билан рамага жойлаштиришга қарор қилади. Шу тариқа 1896 йилда биринчи квадроцикл яратилади. Бу Генри Форднинг илк автомобили эди. 1899 йилда Эдисон Иллуминатингдан ишдан кетгач Генри ўзининг Detroit Automobile Company фирмасига асос солади. Кейинги йилги банкротликка қарамасдан Генри бир нечта пойга машиналарини йиғишга улгуради. Форднинг ўзи ҳам автопойгаларда қатнашиб, 1901 йилда АҚШ чемпиони Александр Уинтонни мағлуб этади.

    Компаниянинг ташкил топиши ва ривожланиши

    1903 йил 16 июнда Генри Форд бошчилигида ўн икки ишбилармон Ford Motor Company компаниясини тузади. Генри Форд ушбу компаниянинг вице-президенти ва бош муҳандиси бўлади. Компаниянинг илк автомобили 1903 йил 23 июлда сотилади.

    Форднинг биринчи машина модели Модель А деб аталиб, 8 от кучига эга мотор билан жиҳозланган эди. Ушбу машина бозорда «ўн беш ёшли бола ҳам бошқариши мумкин бўлган энг илғор автомобиль» дея таърифланади. 1906 йилда Генри Форд компаниянинг президентига ва асосий эгасига айланади.

    Шу йили ишлаб чиқарилган Модель К 40 от кучи ва олти цилиндрли моторга эга эди. Модель К «Жентелменлар йўлтанламаси» номини олади. Модель К 2800 доллардан сотувга қўйилади, бироқ автомобилнинг юқори сифатга эга эмаслиги унинг бозорда муваффақиятсизликка учрашига сабаб бўлади.

    1908 йил Ford Motor Company ишлаб чиқаришни қисқартиради ва йил давомида умумий тўққиз юзта автомобиль ишлаб чиқаради. Модель К ва Модель Б нинг муваффақиятсизликлари Фордни фақат бой мижозлар учун машина ишлаб чиқариш сиёсатини ўзгартиришга мажбур қилади.

    Модель К

    Модель К
    Фото: Google Images

    Шундан кейин Форд ўз эътиборини арзон машиналар ишлаб чиқаришга қаратди ва иложи борича машиналар нархини пасйтириш йўлларини излади.

    1908 йил Форд ўзининг тарихидаги энг омадли ва таниқли автобилларидан бири — Модель Т ни сотувга чиқаради. Тўрт цилиндрли двигатель билан жиҳозланган ушбу автомобиль миллион дона ишлаб чиқарилган дунёдаги биринчи машинага айланди.

    АҚШда автомобиллар ўртача нархи 1100-1700 доллар бўлиб турган даврда, Модель Т дастлаб 850 доллардан сотилади. Кейинроқ автомобиль нархи 350 долларгача туширилади.

    Модель Т

    Модель Т
    Фото: Google Images

    Форднинг автоуловларига талаб ошиб кетиши натижасида компания Ҳейланд-Паркдаги нисбатан анча заводга кўчирилади.

    1913 йилда Форд ишлаб чиқаришнинг инқилобий усули — конвеерни жорий қилади. Дунёдаги биринчи ҳаракатланувчи конвеер лентасининг амалиётга киритилиши автомобилларни йиғиш вақтининг кескин қисқаришига ёрдам беради.

    1914 йилда умумий 308 162 дона автомобиль ишлаб чиқарган компания 1920 йилга келиб бу сонни миллионга етказади.

    Янги технологиялар жорий этилиши ишчиларнинг улар билан ишлашни билмаслиги сабаб ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтиради. Натижада тез-тез кадрлар алмашинуви амалга оширилиб, уларни ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Янги ишчилар секин ишлаши ва уларни ўқитишга харажатнинг ошиши натижасида ишлаб чиқаришда пасайиш бошланади.

    Форд бунга қарши ойлик маошларни икки баробар кўтариш (кунига 5 доллар), саккиз соатлик иш куни ва ҳафталик иш кунини беш кунга қисқартириш каби чораларни кўради. Шунингдек, Форд бошқа фирмалар томонидан ногирон деб ишдан ҳайдалган ишчиларни ўз компаниясига қабул қилади. Ўзгаришлар ўз натижасини кўрсатиб кадрлар алмашинуви секинлашади ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади.

    Генри Форднинг фикрича ўзлари ишлаб чиқарган автомобилни сотиб олишга қодир америкаликлар синфини яратиш керак эди. Шунинг учун ҳам у ўз ходимларига анча юқори маош тўларди. 1919 йилга келиб АҚШдаги бутун автомобилларнинг 50 фоизи, Англияда эса 40 фоизи Ford автомобиллари эди. Аммо 1920 йиллар охирида Ford’нинг бозордаги улушини GM ва Крайслер(Chrysler) тортиб ола бошлади. Бундан ташқари маҳаллий ва хорижий рақобатчилар Ford’дан фарқли равишда кўпроқ инновацион функциялар ва ҳашаматга эга автомобилларни таклиф қила бошлаганди.

    1922 йил 4 февралда Lincoln Motor Company компаниясини сотиб олиш орқали Ford ҳашаматли автомобиль сегментида ўз таъсирини кенгайтиради. Буюк депрессия даврида сотувларнинг кескин пасайишига жавобан компания ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириб, ишчиларни сонини камайтирди.

    1929 йилда Совет иттифоқи Ford Motor Company билан шартнома имзолади. Шартномага кўра советлар Ford Motor Company’дан 13 миллион долларлик машина ва эҳтиёт қисмлари сотиб олишига келишилади. Ford эса 1938 йилгача Нижний Новгородда автомобиль заводи қуриш учун техник ёрдам кўрсатиши белгиланади. 1932 йилда ушбу завод йўловчи ташишга мўлжалланган ГАЗ А ва юк ташувчи ГАЗ АА автомобилларини ишлаб чиқарди.

    ГАЗ АА

    ГАЗ АА
    Фото: Wikipedia

    Иккинчи жаҳон уруши даврида Ford Motor Company энг йирик ҳарбий шартномалар тузган компаниялар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.

    1945 йил Генри Форд компания бошқарувини набираси Генри Форд II га топширади. Икки йилдан сўнг, 7 апрель куни дунё автомобиль саноатининг даҳоларидан бири Генри Форд мияга қон қуйилишидан вафот этади.

    Форднинг энг машҳур моделлари

    1955 йилдан 2005 йилгача Ford Thunderbird ёки T-Bird автомобиллари ишлаб чиқарилади. Ушбу модель ўз даври учун жуда ажойиб дизайнга эга эди ва ҳайдовчисиз юришни ёқтирувчи бадавлат инсонларга мўлжалланганди (машина икки кишилик қилиб тайёрланганди). Thunderbird Ford Motor Company енгил автомобилларининг энг қиммати ҳисобланарди.

    Ford Thunderbird

    Ford Thunderbird
    Фото: Pinterest

    1959 йилда болалар хавфсизлигини таъминловчи қулфлар ва энергияни ютувчи рулга эга Ford Galaxie ишлаб чиқарилади. 1974 йилгача ишлаб чиқарилган ушбу модель кузовларининг мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.

    Ford Galaxie

    Ford Galaxie
    Фото: Google Images

    1960 йилдан анча ихчам Ford Falcon ишлаб чиқариш бошланади. Falcon’га айнан у учун ишлаб чиқарилган махсус енгил агрегаторлар жойлаштирилганди. Автомобиль 90 от кучига эга, олти цилиндрли мотор ва 2,4 литрли карбюраторга эга эди. Falcon платформасида кейинчалик Mustang I, Granada ва Maverick моделлари ишлаб чиқилди.

    Ford Falcon

    Ford Falcon
    Фото: Google Images

    1964 йилда компания ўзининг афсонавий автомобили Ford Mustang’ни намойиш этди. Компания ҳар ким сотиб олишни орзу қиладиган юлдузли машинасини яратишга муҳтож эди ва Mustang шундай модель бўла олди.

    Ford Mustang лойиҳаси бир неча йил давомида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бир неча прототиплари намойиш этилади ва ниҳоят 1963 йилда охирги дизайн билан ишлаб чиқарилиши белгиланади. Биринчи йилнинг ўзидаёқ 263 434 дона Mustang сотилади. Бунга унинг ажойиб дизайни билан бирга олиб борилган кучли реклама компанияси ҳам ёрдам беради. Ford Mustang 2,8 литрли, олти цилиндрли моторга эга эди.

    Ford Mustang

    Ford Mustang
    Фото: Google Images

    1985 йилда АҚШда ёнилғи инқирози кучайди ва бозорни япон кам ёнилғи сарфловчи автомобиллари эгаллай бошлади. Ford бунга яна бир афсонавий модель — Taurus’ни ишлаб чиқариш билан жавоб берди. Taurus Ford компанияси тарихидаги энг кўп сотилган моделлардан бирига айланди. Орадан бир йил ўтиб, 1986 йилда дунё бўйлаб аллақачон 7 миллион дона Ford Taurus сотилганди.

    Моделнинг юмалоқ дизайни сабаб уни «учувчи картошка» деб аташади, бу шакл ажойиб аэродинамикани таъминлади ва ёнилғи сарфини камайтиришга имкон берди. Кейинчалик Крайслер ва GM ҳам Taurus’га ўхшаш дизайнга эга автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлади.

    Ford Taurus

    Ford Taurus
    Фото: Google Images

    1986 йил Ford инглиз автомаркаси Aston Martin’ни, уч йилдан сўнг эса Jaguar’ни сотиб олади.

    1990 йилда автокомпаниянинг Ford Explorer модели сотувга чиқади. Автомобиль тез фурсатда оммавийлашиб, АҚШда «Йилнинг энг яхши 4х4 автомашинаси» номинациясида ғолиб бўлади. Explorer 155 от кучига эга 4 литрлик мотор билан жиҳозланганди.

    Ford Explorer

    Ford Explorer
    Фото: Google Images

    1998 йил Европада эскирган Ford Escort ўрнини Ford Focus эгаллади. Модель илк бор Женевадаги автомобиллар кўргазмасида намойиш этилади.

    Ford Focus Европадаги энг кўп сотилувчи ўн автомобилдан бирига айланади ва Россиядаги энг оммабоп автомобиллар рўйхатидан жой олади.

    Автомобиль дизайни Неw Edge концепцияга мувофиқ тайёрланган бўлиб, у ўткир бурчаклар ва кичик кузовга эга эди.

    Ford Focus

    Ford Focus
    Фото: Google Images

    2006 йилда Ford Motor Company «Ягона Ford»(One Ford) стратегиясини эълон қилади. Бунга қадар компания турли минтақалар учун турли хусусиятларга эга автомобилларни тақдим этарди. Эндиликда компания барча бозорлар учун учун бир хил стандартларга эга бўлган глобал автомобилларни ишлаб чиқаришга қарор қилади.

    Ҳозирги кунда Ford Motor Company дунёдаги энг йирик ва энг қадимги автоконцернлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компания автомобиль, двигатель, автобус ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради. Шу билан бир қаторда техникаларининг атроф-муҳитга зарар етказмаслиги борасида алоҳида иш олиб боради.

    Ford Motor Company айни дамда Mazda Motor Corporation ва KIA Motors Corporation компанияларининг улушига ҳам эгалик қилади.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    16.06.2021, 23:45   Изоҳ (0)   49981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    Ҳиндистонда ит “бахт директори” лавозимига ишга олинди

    Қўзиқорин | 2 июн, 15:55

    Қозоғистон аҳолиси сони эълон қилинди

    Қозоғистон | 2 июн, 15:45

    БАА аэропортида ўзбекистонликлар ушлаб турилганига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:41

    Ҳеч қандай парҳез йўқ: машҳур санъаткорлар иш вақтида нималар истеъмол қилади?

    Лайфстайл | 2 июн, 15:30

    Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:20

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    Маданият | 2 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.