• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда тадбиркор туман ҳокимлиги биноси олдига 100 га яқин қўйни ҳайдаб келди. У бўйнигача қарзга ботгани ва бошқа иложи қолмаганини айтмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биноси олдига бир сурув қўй ҳайдаб келингани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда «Дарё»  мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълум бўлишича, воқеа жорий йил 15 июнь куни соат 09:30 атрофида рўй берган. Тумандаги «Жўрабой Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ тасарруфидаги 91 бош қўй туман ҳокимлиги биноси олдига олиб келинган. МЧЖ раҳбари Улуғбек Муҳиддинов буни ҳокимлик томонидан озуқа етиштириш учун ер майдони ажратилмагани, бунинг оқибатида танг ҳолатда қолгани билан изоҳлади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    —2017 йилда менга туман ҳокимлиги томонидан чорвачилик билан шуғулланиш ва молхона қуриш учун бир гектар ер ажратиб берилди. 2019- йилда молхона қурилишини битказдим. 2020 йил март ойида Россиядан 198 бош Романов зотли қўй олиб келдим. Бунинг учун Халқ банки туман филиалидан 45 минг евро кредит олганман. Бу зотли қўйларга қизиққаним сабаби улардан йилига икки маротаба насл олиш мумкин, 60 килограммдан 90 килограммгача гўшт қилади, жуни ҳам пул. Режам уларнинг сонини 2 мингтага етказиш эди. Бироқ ўхшамади. Чунки уларни боқиш учун ем-озуқа керак, бунинг учун эса яйловим йўқ. Бир йил давомида ер сўраб қайта-қайта мурожаат қилдим, беришмади. Тўғри, бошқа ҳудуддан 5 гектар жой таклиф қилинди, лекин нега энди ёнимда ер туриб, у жойларга боришим керак? Қўйларни боқиш учун кунига 800 минг сўмдан 1,2 миллион сўмгача харажат қилдим. Ҳозир бўйнимгача қарзман: кредит тўлолмаяпман, солиқ, светдан қарзим бор, маош бермаганим учун ишчиларим кетиб қолган. Охири иложим йўқлигидан ҳокимликка қўйларни ҳайдаб боришга мажбур бўлдим, — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муроджон Саидаҳмедовнинг айтишича, мавжуд тартиб-қоидаларга чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун 30 бош қорамол ёки 300 бош қўй бўлиши лозим. Шунда бу хўжаликка 9 гектар атрофида ер ажратилиши белгиланган. Улуғбекнинг ҳолатида эса олиб келинган қўйлар сони бу кўрсаткичга етмайди, бироқ шунда ҳам унга қўйхона қуриши учун 1 гектар майдон ажратилган.

    Озуқа экинлари етиштириш учун ер сўраганида туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган, тадбиркор ўзи фаолият юритаётган «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудида жойлашган бир неча адирлик, яйлов ерлар таклиф этилган. Бироқ, бу таклиф уларга яқин жойда чиқиндихона мавжудлиги, қўйхонасидан узоқлиги каби важлар билан рад этилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Туман ҳокимлиги мутасаддиларининг билдиришича, Улуғ Муҳиддинов озуқа учун ажратиб берилиши талаб қилинаётган майдонлар «Болгар шароб» қўшма корхонаси қошидаги «Янгиқўрғон марваридлари» унитар корхонаси эгалигидаги ерлар ҳисобланади. Унитар корхона ҳам тадбиркорлик субъекти эканлигини ҳисобга олинадиган бўлса, ушбу ер майдонларини «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ тасарруфига олиб беришнинг амалда имкони йўқ.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Туман ҳокимлиги биноси олдига қўйлар ҳайдаб келинганидан сўнг тузилган ишчи гуруҳ тадбиркор фаолият олиб бораётган адирликларга чиқиб борди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Уларга журналист ва блогерлар ҳам ҳамроҳлик қилди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ишчи гуруҳнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳокимликка 91 бош қўй ҳайдаб келинган, хўжаликнинг ўзида 34 та қўй қолган. Яъни жами 198 бош бўлиши керак бўлган қўйлардан 125 таси борлиги аниқланган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Тадбиркор билан мулоқот чоғида туман ҳокимлиги заҳира ер фондидаги эгаликда бўлмаган майдонлар Президентнинг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан «Ер кодекси»га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг, яъни 2021 йил 1 августдан кучга кирадиган тартиб-қоидаларга асосан ажратиб берилишини тушунтирди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шунингдек, ушбу фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилганлигини билдирди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    —Аслида ушбу тадбиркорга ажратиб берилган ер майдонидан ҳам тўлақонли фойдаланилмаган. Мана кўряпсизлар, 1 гектар майдондан нари борса 15 сотихида қўйхона қурилган, қолган 85 сотихи ўт босиб ётибди. Ваҳоланки, шу ерга беда экиб, йилига бир неча бор ҳосил олиш мумкин эди. Шунда кўчадан ем-озуқа сотиб олишга ҳам ҳожат қолмасди. Туманимизнинг Исковот, Қандиён каби ҳудудларидан ҳам ер таклиф қилдик, «шароити яхши эмас экан» деб унамади. Ваҳоланки, ўша ерларда ҳам бошқа фермерлар мол-қўй боқиб, сонини кўпайтириб, кредитини вақтида қайтаришни уддалаяпти, — дейди туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғининг ўринбосари Жамолиддин Қаюмов.

    Халқ банки туман филиали бошқарувчининг ўринбосари Элёр Соатовга кўра, филиал ва «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ ўртасида 2020 февралда тузилган кредит шартномасига асосан 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 45 минг евро миқдорида кредит ажратилган. Маблағ Россиядаги «Золотое руно» МЧЖга наслли Романов қўйларини сотиб олиш ўтказиб берилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бироқ кредит шартномаси қарз олувчи томонидан мунтазам бажарилмай келиниши натижасида 2021 йил 15 июнь ҳолатига кредит фоизидан 4520 евро, кредит асосий қарзидан 12273 евро, жами 16 793 евро қарздорлик ўз вақтида тўланмаган. Шунингдек, банк ходимлари томонидан 2020 йил 30 октябрда ўтказилган мониторингда 81 бош қўй йўқлиги аниқланиб, далолатнома тузилган.

    Юқоридаги ҳолатлар ва кредит ҳужжатларига илова қилинган бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилмаётгани кредит мақсадсиз ишлатилган деб баҳоланишига сабаб бўлган. Шу боис 2021 йил март ойида мақсадсиз ишлатилган кредит маблағини қайтариб олиш учун даъво аризаси киритилган. 2021 йил 17 май куни даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, гаров мулкига қаратилган ва МИБ туман бўлими иш юритувига олинган. Наманган шаҳар прокуратураси эса ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Хуллас, Наманганда мана шундай гаплар. Биз Янгиқўрғон туман ҳокимлигидан қайтаётган пайт бу ерга ҳайдаб келинган қўйлар яна машинага ортилаётганини кузатдик. Икки томон ниҳоят муросага келган ёки муаммога ечим топилган кўринади.

    Мавзуга доир:

    • «Қўйлар митинги». Нурободда 1,5 мингга яқин қўй туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келингани юзасидан расмий маълумот берилди
    • «Фуқаролар раҳбарлар ва мутасаддилар ‘кўзини қўрқитиб қўйиш’ мақсадида қўйларни ҳокимлик ҳудудига ҳайдаб келган» — «Қўйлар митинги» бўйича вилоят прокуратураси изоҳ берди

    16.06.2021, 11:21   Изоҳ (0)   42762
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бахтиёр Маҳкамов Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    16.06.2021, 11:11

    Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси 10 670 сўмга қадар кўтарилди

    16.06.2021, 10:50

    «Халқаро ташкилотлар лойиҳалари давом этиши учун норматив ҳужжат қабул қилиш керак» — Танзила Норбоева

    16.06.2021, 10:43

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 350 кишида коронавирус аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    16.06.2021, 10:32

    Бухорода 17 йил аввал хизматга нолойиқлиги сабаб ишдан бўшатилган ИИБ ходими сохта гувоҳнома билан ушланди

    16.06.2021, 09:26

    Ўзбекистонда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер олиш электрон шаклга ўтказилади

    16.06.2021, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилади 

    Дунё | 24 июн, 11:39

    Элдор Шомуродовга А Сериянинг бошқа клубидан таклиф чиқди

    Спорт | 24 июн, 11:25

    Трамп Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш кучга кирганини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:24

    Смартфон танлаш: қайси функциялар чиндан ҳам керакли, қайсилари ортиқча?

    Технологиялар | 24 июн, 11:15

    Путин “Орешник” баллистик ракетаси оммавий ишлаб чиқарилишини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:06

    Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:42

    Қочиб кетган келин, тўсатдан вафот этган созанда: хонанда Хуршид Расулов тўйларда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида

    Мусиқа | 24 июн, 10:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.