• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Гебрейесус бунинг учун Хитойдан ошкоралик ва ҳамкорлик талаб этилишини айтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гебрейесуснинг таъкидлашича, вирус Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги фаразлар мавзусига 12 июнь куни Англиянинг Карбис-Бей шаҳрида бўлиб ўтган G7 раҳбарлари саммитида тўхталиб ўтилган.

    Гебрейесуснинг сўзларига кўра, коронавирус келиб чиқиши бўйича ўтказилган текширувларнинг биринчи босқичидан олинган хулосалар якуний эмас.

    «Тўртта фараз мавжуд, аммо улар якуний эмас. Менимча, тўртала фараз ҳам муҳокама қилиниши керак. Шунингдек,  коронавирус  келиб чиқишининг асл сабабини аниқлаш учун иккинчи босқичга ўтишимиз лозим», — деди у G7 йиғилишидан сўнг журналистларга.

    ЖССТ раҳбари, шунингдек, дунё бўйлаб 174 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинганини ва 3,75 миллион киши COVID-19 оқибатида вафот этганини таъкидлади.

    Одамлар вируснинг қаердан келиб чиққани ҳақида билиши керак, шунда келажакда бу каби пандемиялар содир бўлишининг олдини олиш мумкин, деди у.

    Унинг сўзларига кўра, коронавирус манбасини текшириш бўйича Хитой билан ўзаро иш олиб борилган пайт маълумотлар алмашинувида қийинчиликлар бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг халқаро мутахассислар жамоаси Хитойнинг Ухань шаҳрида тўрт ҳафта мобайнида коронавируснинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганган эди. Ушбу сафар натижалари тўғрисидаги ҳисобот ЖССТ томонидан 30 март куни эълон қилинди. Ҳисоботда инфекциянинг келиб чиқиши тўғрисида тўртта эҳтимолий версия баён қилинган. Ухань вирусология институтига ташриф буюрган мутахассислар натижалар тўғрисидаги ҳисоботда коронавируснинг институт лабораториясидан тарқатилганининг «эҳтимоли жуда кам» деган хулосага келди.

    Бироқ, май ва июнь ойларида Америка оммавий ахборот воситаларида коронавирус Ухань шаҳридаги лабораторияда яратилганидан далолат берувчи белгилар ҳақида материаллар пайдо бўла бошлади. Хабарларга кўра, олимлар SARS-CoV-2 коронавирусидан табиий пайдо бўладиган коронавирусда қайд этилмаган генетик изларни топган.

    Шунингдек, британиялик ва норвегиялик олимлар COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар борлигини айтган. Уларнинг фикрига кўра, COVID-19 лабораторияда яратилган, шундан сўнг хитойлик олимлар «изларни яшириш учун» вируснинг кўршапалаклардан келиб чиққани тўғрисидаги версияни илгари сурган.

    Мавзуга доир:

    • NYT: АҚШ разведкаси COVID-19 келиб чиқиши бўйича янги маълумотларни қўлга киритди
    • Вашингтон ва Лондон ЖССТни коронавируснинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганиш учун Хитойга қайтишга чақирди

    13.06.2021, 16:34   Изоҳ (0)   11238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда коронавирус қайтадан авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни қатъиян рад этмоқда

    13.06.2021, 15:37

    Москвада коронавирусга чалинганлар кўпайиб кетгани сабабли янги чекловлар киритилди. COVID-беморлар учун касалхоналар тайёрланмоқда

    13.06.2021, 14:36

    Британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарганини аниқлади

    13.06.2021, 14:15

    Латвия парламенти депутати Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда

    13.06.2021, 12:34

    Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди

    13.06.2021, 10:32

    Хитойда саккиз киши кимёвий моддадан заҳарланиш оқибатида вафот этди

    13.06.2021, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.