• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Англия нохуш анъанасига чек қўйди, «ПСЖ»дан навбатдаги трансфер, юраги тўхтаб қолган Эриксен ва бошланаётган Копа Америка. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    Дунё ва ўзбек спортига оид 13 июннинг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Оғир атлетика. Токио—2020 Олимпиадаси лицензияси учун очко берадиган оғир атлетика бўйича барча мусобақалар якунланди. Олимпиада учун Ўзбекистонга 2+2 кўринишида жами тўртта квота берилганди, бундан ўзбекистонлик спортчилар унумли фойдалана олди. IWF рейтинги орқали эркаклардан Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг), аёллардан Муаттар Набиева (-55 кг) ва Кумушхон Файзуллаева (-76 кг) Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

    Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида битта кумуш билан чекланган Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий йўналишда илк бор ЖЧ совриндорига айланди. Венгрия ва Бразилияни енгиб, ярим финалга чиққан Ўзбекистон финал учун курашда Францияга ютқазиб қўйди. Бронза учун кечган баҳсларда эса Жанубий Корея доғда қолдирилди.

    Шунингдек, ушбу мусобақа якунида Жаҳон чемпионатининг кейинги мезбони бўлган Ўзбекистон дзюдо байроғини Венгриядан қабул қилиб олди.

    Футбол. Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши сўнгги турида Ливан устидан иродали ғалабани қўлга киритди (2:1). Шу тариқа Ливан энг яхши 2-ўринлар орасида 10 билан қоладиган бўлди. Агар Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан дуранг ўйнайдиган бўлса, у ҳолда аниқ Ливандан олдинда бўлади (тўплар нисбатига кўра). Аввалроқ бу борада тўлиқ ҳисоб-китоб қилгандик.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Жаҳон

    Футбол

    Копа Америка—2021 старт олади

    Тошкент вақти билан 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси Америка Кубоги мусобақасига старт берилади. Бразилияда ўтадиган турнирнинг очилиш ўйинида мезбонлар Венесуэлага қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, 14 июнь куни Колумбия — Эквадор учрашуви ҳам ўтказилади.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Англия терма жамоаси ниҳоят Еврони ғалаба билан бошлади

    Англия терма жамоаси Евро—2020 1-турида Хорватияни минимал ҳисобда таслим этди. Шу тариқа инглизлар Европа чемпионати тарихида илк бор биринчи ўйинда ғалаба қозонди. Бунга қадар жамоа очилиш ўйинларида 5 дуранг ва 4 та мағлубият қайд этганди.

    «Уч шерлар» асосий таркибидан «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг бирорта ҳам ўйинчиси ўрин олмади. Бунақаси йирик мусобақаларда (Евро ва ЖЧ) 1992 йилдан бери илк бор кузатилди.

    Жуд Беллингҳем

    Жуд Беллингҳем
    Фото: Twitter

    Англия ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳем ўйиннинг 82-дақиқасида майдонга тушди. 17 ёш-у 349 кунлик Жуд Евро тарихидаги энг ёш футболчига айланди. У нидерландиялик Йетро Виллемснинг (18 ёш-у 71 кун) рекордини янгилади.

    Эриксен ҳақида

    Кристиан Эриксен билан содир бўлган воқеа тафсилотлари аста-секин ойдинлашмоқда. Дания терма жамоаси шифокорининг сўзларига кўра майдонда Кристианнинг юраги уришдан тўхтаб қолган. «Биз дефибриллятор орқали юборилган биринчи разряддаёқ уни қайтардик. Бу сезиларли даражада тез содир бўлди», — дейган Мортен Боэсен.

    Аввалроқ шифокорлар майдонда унинг ҳаётини сақлаб қолгани ва футбол олами Кристианни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар қилинганди.

    Евро ва коронавирус

    Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселуда коронавирус аниқланди. 27 ёшли футболчининг COVID-19 га топширган иккита тести ҳам ижобий натижа берган. Унинг ўрнига қайдномага мавсумни «Милан»да ўтказган «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Диогу Далот киритилди.

    Фото: Twitter

    Аввалроқ Испания терма жамоасининг икки футболчиси — Серхио Бускетс ва Диего Льорентеда коронавирус аниқланганди.

    Парижликлар навбатдаги харидни амалга оширди

    Жанлуижи Доннарумма «ПСЖ» билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади, дея хабар қилмоқда инсайдер Фабрицио Романо. Хабарга кўра, футболчи ижарага кетмайди. Аввалроқ Доннарумма А Серия клубларидан бирига ижарага берилиши айтилганди.

    «Интер» Лаутарога нарх белгилади

    Миланликлар Ла Лига грандлари қизиқишига сабаб бўлаётган Лаутаро Мартинесни 90 миллион еврога сотишга тайёр. Унга «Барселона», «Реал» ва «Атлетико»дан қизиқиш бор. Аввалроқ каталонлар келишувга Эмерсонни қўшиши мумкинлиги хабар қилинганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    13.06.2021, 23:08   Изоҳ (0)   21479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Австрия мусобақа дебютанти устидан ишончли ғалабага эришди

    13.06.2021, 22:57

    Евро—2020. Англия ўз майдонида Хорватия устидан қийин ғалабага эришди

    13.06.2021, 20:15

    «Яна майдонда учрашишимизни кутиб қоламан». Футбол олами қийин соатларни бошдан кечирган Кристиан Эриксенни қўллаб-қувватламоқда

    13.06.2021, 19:22

    Евро—2020. Англия «қадрдон» хорватларга қарши, Нидерландия эса Шевченконинг Украинаси билан ўйнайди

    13.06.2021, 16:40

    Адесаня чемпионлик камарини ҳимоя қилди, Фигередо эса бой берди, 7 сония ичида қайд этилган нокаут ва фахрийларнинг мағлубияти. UFC 263 мусобақаси якунланди

    13.06.2021, 11:19

    Евро—2020. Бельгия Санкт-Петербургда Россия дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди, Лукакудан дубль

    13.06.2021, 02:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.