• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Яна майдонда учрашишимизни кутиб қоламан». Футбол олами қийин соатларни бошдан кечирган Кристиан Эриксенни қўллаб-қувватламоқда

    Евро—2020 мусобақасининг иккинчи кунида даҳшатли воқеа юз берди. Дания — Финляндия учрашувида данияликлар ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен биринчи бўлим якунланиши арафасида майдонда ҳушидан кетди.

    Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолди ва Эриксен шифохонага олиб кетилди. Учрашув аввалига бир кун кейинга қолдирилди, бироқ кейинчалик яна давом эттирилиши белгиланди. Таъкидланишича, Кристиан жамоадошларига қўнғироқ қилган ва ўйинни давом эттиришларини сўраган.

    Евро—2020 да даҳшат: шифокорлар Кристиан Эриксеннинг ҳаётини майдонда сақлаб қолди, унинг аҳволи барқарорлашди. У нафас олмоқда ва гапирмоқда

    Учрашув воқеадан 1,5 соат ўтиб, қолган жойидан давом эттирилди. Бутун стадион ва Финляндия вакиллари майдонга қайтган Дания футболчиларини қарсаклар билан кутиб олди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Аввалига биринчи бўлимнинг қолган икки дақиқаси ўйнаб қўйилди, кейин 5 дақиқалик танаффусдан кейин иккинчи бўлим бошланди. Устунлик Дания томонидан бўлсада, жамоа яққол вазиятлар ярата олмади ва кутилмаганда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

    Дания дарвозасини ишғол қилган Финляндия футболчиси Жоэл Поҳянпало голни хурсандчилик билан нишонлай олмади ва қўлини юқорига кўтарди.

    Фото: Goal

    Ушбу баҳсда данияликлар сардори Симон Кьер учрашув охиригача ҳаракат қила олмади. Мураббийнинг сўзларига кўра, жамоа етакчиси Эриксен билан содир бўлган вазият туфайли ўзига кела олмаган. Қайд этиш керак, сардор Эриксен майдонга қулаган вақтда шифокорлар келгунга қадар унга ёрдам кўрсатган, кейин эса уни камералардан яшириш учун футболчиларни Кристианнинг атрофини ўраб олишга буюрганди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўйин Финляндиянинг сенсацион ғалабаси билан тугади. Эриксен эса учрашувнинг энг яхши ўйинчи деб топилди.

    Бир неча соат қийин онларни бошдан кечирган футбол оламининг деярли барча вакили Эриксенни қўллаб-қувватлади ва бунда давом этмоқда

    Ромелу Лукаку Россияга урган голидан кейин камера қаршисига келди ва «Интер»даги шеригига мурожаат қилди: «Крис, Крис... Мен сени яхши кўраман!». Ўйиндан кейин Лукаку воқеани кўриб, кўп йиғлагани ва ўйин давомида ҳам хаёли фақат Эриксенда бўлганини айтди.

    Фото: Twitter

    Криштиану Роналду биринчилардан бўлиб Эриксенни қўллаб-қувватлади: «Бизнинг ҳаёлимиз ва дуоларимиз Кристиан ва унинг оиласига қаратилган. Дунё футболи аҳли биргаликда яхши хабар кутиб турибди. Биз яна майдонда учрашишимизни кутиб қоламан, Крис! Бардам бўл».

    Фото: Instagram

    Германия терма жамоасининг барча аъзолари Эриксеннинг сурати фонида суратга тушди ва Кристианга соғлиқ тилади.

    Фото: Twitter

    Ижтимоий тармоқларда футболга алоқаси бўлган ва бўлмаган кўплаб шахслар ҳамда ташкилотлар футболчига соғлиқ тилади

    Ижтимоий тармоқларда футболга алоқаси бўлган ва бўлмаган кўплаб шахслар ҳамда ташкилотлар футболчига соғлиқ тилади
    Фото: «Sports.ru»

    Шу жумладан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам: «Тезроқ тузалиб кетишингни тилаб қоламиз. Ўзининг энг яхши футболингни намойиш қилиш учун яна майдонга қайтишингга ишонамиз».

    Жанубий Корея ҳужумчиси Сон Ҳён Мин ЖЧ—2022 саралаши доирасида Ливанга қарши кечган ўйиндаги голини собиқ жамоадошига бағишлади. Сон голни нишонлаш вақтида 23 рақамини (Эриксен «Тоттенҳэм»да шу рақам остида ўйнаган) намойиш қилди.

    Фото: Yonhap News

    Худди шу тариқа Кристианнинг «Интер»даги жамоадоши Ашраф Ҳакими ҳам Буркина-Фасога урган чиройли голини Эриксенга бахшида этди.

    Фото: Twitter

    Эриксен билан бунга қадар юрак билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаган

    «Эриксен йиқилганидан кейин бизни майдонга чақиришди. Югуриб борганимизда, у майдонда ётар ва нафас олаётганди, шунингдек, юраги ҳам уриб турганди. Кейин вазият бирданига ўзгарди ва биз унинг юрагини массаж қилдик. Стадион тиббиёт ходимларидан тез тиббий ёрдамни олдик ва уни сақлаб қолишга эришдик. Кристиан шифохонага кетишидан аввал мен билан гаплашди», — дея эслайди Дания терма жамоаси шифокори Мортен Бесен.

    Ўйинчи «Тоттенҳэм»да фаолият юритган вақтда (2013—2020 йиллари) унинг юрагини кўрикдан ўтказиб келган Санжай Шарма вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    «Унда юрак билан боғлиқ яққол муаммо йўқ эди. Тиббий кўрикларнинг барчасини ўзим ўтказганим учун буни кафолатлай оламан. Унинг ҳолатидан кейин ўйлаб қолдим: наҳотки, биз ниманидир ўтказиб юборган бўлсак? Шундан кейин унинг тест натижаларини яна бир бор кўриб чиқдим. Улар аъло даражада», — дейди Шарма.

    Фото: Twitter

    «Интер» бош шифокори Перо Волпи ҳам футболчининг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини таъкидлади.

    «Биз ёмон онларни бошдан кечирдик. Нафақат мен, балки бутун «Интер» оиласи. Дарҳол чуқур изланишларни олиб борамиз. Эриксен айни вақтда яхши ҳолатда экани муҳим, бироқ унда муаммо йўқ эди. Муаммо борлигига заррача ишора ҳам йўқ эди. На «Тоттенҳэм»да, на «Интер»да. Бу Италияда жуда қаттиқ назорат қилинади», — дейди Волпи.

    Айни дамда Кристиан Эриксеннинг ҳолати барқарор бўлиб турибди. У кейинги тиббий кўриклардан ўтиш учун ҳозирда ҳам шифохонада қолмоқда. Футболчи 13 июнь тонгида жамоадошлари билан алоқага чиққан ва ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

    Фото: Twitter

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    13.06.2021, 19:22   Изоҳ (0)   22965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Англия «қадрдон» хорватларга қарши, Нидерландия эса Шевченконинг Украинаси билан ўйнайди

    13.06.2021, 16:40

    Адесаня чемпионлик камарини ҳимоя қилди, Фигередо эса бой берди, 7 сония ичида қайд этилган нокаут ва фахрийларнинг мағлубияти. UFC 263 мусобақаси якунланди

    13.06.2021, 11:19

    Евро—2020. Бельгия Санкт-Петербургда Россия дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди, Лукакудан дубль

    13.06.2021, 02:01

    Евро—2020. Футбол оламини ларзага келтирган ўйинда Финляндия Данияни мағлуб этди

    13.06.2021, 00:32

    Евро—2020 да даҳшат: шифокорлар Кристиан Эриксеннинг ҳаётини майдонда сақлаб қолди, унинг аҳволи барқарорлашди. У нафас олмоқда ва гапирмоқда

    12.06.2021, 23:44

    Шунчаки даҳшат: Кристиан Эриксен ўйин вақтида ҳушидан кетди. Дания—Финляндия ўйини тўхтатилди

    12.06.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондан Афғонистонга сара уруғлар етказиб берилди

    Ўзбекистон | 12 май, 16:00

    Хитойда дунёдаги биринчи сунъий интеллект шифохонаси очилади

    Дунё | 12 май, 15:50

    Болани осонгина ухлатишга ёрдам берадиган 6 та лайфҳак

    Аёллар саҳифаси | 12 май, 15:35

    Блогер Отабек Маҳкамов ИИВ академиясида дам олиш кунлари эркинликка чиқиш учун пора бериш каби иллатлар йўқолганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 12 май, 15:20

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Афгонистон | 12 май, 15:15

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.