Британиянинг ноёб автомобилларни таъмирлаш, реставрация қилиш ва уларни сотишга ихтисослашган DК Engineering фирмаси ноёб Bentley — тарихдаги энг кучли Continental учун харидор қидирмоқда, деб хабар беради Motor. Сотувга қўйилган машина Бруней шаҳзодаси, таниқли коллексионер Жеффри Болкиахнинг буюртмасига асосан 14 нусхада яратилган. Машинанинг расмий номи Bentley Continental R Superfast ҳисобланади.
Алоҳида 14 та Continental R’дан бири бўлган мазкур Bentley Брунейнинг ҳукмрон сулоласи билан биргаликда яратилган биринчи йирик лойиҳа ҳисобланади. Серияли машиналардан фарқли ўлароқ, ушбу купе ташқи кўринишидаги косметик ўзгаришлар билан фарқ қилади, техник жиҳатдан эмас. Асосий янгилиги — машина двигатели. 1991 йилдан 2002 йилга қадар Continental R’ни ишлаб чиқариш давомида 6,75 литрли V8 турбомоторининг қуввати 330 дан 426 от кучига ошган, аммо SuFaCon ва 1994 йилги моделга 534 от кучили двигатель ўрнатилган.
«Суперфастлар» иккала курак қисмига Continental Т’нинг анча янги Continental R Mulliner’ини ўрнатган (426 от кучи ва 881 Нм). Купе соатига 97 километр тезликка 5,6 сонияда эришади, шаҳзода Жеффрининг машинасига эса беш сония кифоя қилган. Қуввати ошгани сабаб тормоз механизмлари ва ғилдираклари янгиланган, бамперлари алмаштирилган, вентиляцион қирқимли капот ва Azure моделининг спорт ўриндиқлари ўрнатилган.
Сотувга қўйилган Bentley Continental R Superfast — сериядаги сўнгги автомобиль ҳисобланади. Ҳозирга қадар у 12 минг километрдан камроқ йўл босган. Машинага қўшиб Bentley Motors раҳбарияти ва шаҳзода Жеффри Болкиахнинг шахсий котиби томонидан имзоланган ҳужжатлар тақдим этилади.
Аввалроқ Буюк Британияда Елизавета II нинг Bentley Mulsanne’си сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)