• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал»дан битта ҳам ўйинчи олмаган Испания, Златансиз Швеция, Левандовскига ишонган Польша ва камтаргина Словакия. Евро—2020 E гуруҳи ҳақида

    Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 11 июндан 11 июлга қадар минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда E гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.
    • Испания
    • Польша
    • Словакия
    • Швеция

    Коллаж: «Дарё»

    Испания

    • Бош мураббий: Луис Энрике
    • ФИФА рейтинги: 6-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1964, 2008, 2012)
    • Юлдуз футболчилар: Давид де Хеа, Серхио Бускетс, Тиаго Алькантара.
    Испания саралаш босқичини мағлубиятсиз ўтказган кам сонли жамоалардан бири бўлганди. Жамоа Швеция, Норвегия, Руминия, Фарер ва Мальта каби терма жамоалар жой олган гуруҳда иштирок этди ва биринчи ўрин билан ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Қайд этиш керак, саралаш босқичи бўлиб ўтган 2019 йил «қизил фурия» устози Луис Энрике учун оғир келганди. Мутахассиснинг 9 ёшли қизи оққон хасталиги билан курашар, мутахассис эса орада қатор ўйинларни ўтказиб юборганди. Йил ўрталарига келиб, Энрике бош мураббийлик лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Роберто Морено эгаллади. Август ойида мутахассис фарзандидан ажралди. Ноябрь ойида Энрике Испания бошқарувига қайтди.

    Фото: Getty Images

    Мусобақа арафасида испанлар муаммолар қуршовида қолди. Аввалига ярим ҳимоячи Серхио Бускетсда коронавирус аниқланди. Шу сабабли жамоа Евро арафасидаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушмади ва Литвага қарши ўйинга ёшлар жамоасини жўнатди. Ундан сўнг ҳимоячи Диего Льоренте вирус ютқириб олганлиги маълум бўлди. Энрике мусобақа қайдномасига рухсат этилган миқдордан (26 нафар футболчи) камроқ ўйинчини (24 ўйинчи) жалб қилган ва бу ишини турнир давомида футболчиларнинг нари борса 17—18 нафари иштирок этиши билан изоҳлаганди. Аммо мутахассис бу фикрини ўзгартириши катта эҳтимол. УЕФА регламентига кўра, мусобақа бошлангунга қадар қайдномадаги футболчилар жароҳат ва коронавирус сабаб сафдан чиқадиган бўлса, унинг ўрнини бошқа ўйинчилар билан тўлдириш имкони бор. Қайд этиш керак, Испаниянинг йирик мусобақалар учун қайдномасидан илк бор бирорта ҳам «Реал» футболчиси ўрин олмади.

    Испаниянинг Евро—2020 учун қайдномаси билан танишинг:

    Дарвозабонлар: Унаи Симон («Атлетик»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Роберт Санчес («Брайтон»);

    Ҳимоячилар: Хосе Гайя («Валенсия»), Хорди Альба («Барселона»), Пау Торрес («Вильярреал»), Аймерик Ляпорт, Эрик Гарсия (иккиси «Манчестер Сити»), Диего Льоренте («Лидс»), Сесар Аспиликуэта («Челси»);

    Ярим ҳимоячилар: Коке, Маркос Льоренте (иккиси «Атлетико»), Педри, Серхио Бускетс (иккаласи «Барселона»), Ферран Торрес, Родри (иккиси «Манчестер Сити»), Тиаго Алькантара («Ливерпуль»), Фабиан Руис («Наполи»), Дани Олмо («Лейпциг»), Микель Ойарсабаль («Реал Сосьедад»);

    Ҳужумчилар: Херард Морено («Вильярреал»), Альваро Мората («Ювентус»), Адама Траоре («Вулверҳэмптон»), Пабло Сарабия («ПСЖ»).

    Испания терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Испания терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Польша

    • Бош мураббий: Паулу Соуза
    • ФИФА рейтинги: 21-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чорак финал (2016)
    • Юлдуз футболчилар: Роберт Левандовски, Войтцех Шченсни, Пётр Зелиньски.
    Польша саралаш босқичида ўзига хос гуруҳдан ўрин олди. Унда гарчи топ-терма жамоалар бўлмаса-да, йўлланма учун кураша оладиган камида 5 та жамоа бош эди: Австрия, Македония, Словения, Исроил, Латвия. Бу гуруҳнинг бир йўла учта вакили кейинчалик Евро—2020 да иштирок этишини ким ҳам ўйлабди дейсиз.

    Фото: Twitter

    Польшаликлар Европа чемпионатида 2008 йилда дебют қилган ва шундан буён мунтазам мусобақада қатнашиб келмоқда. Евро—2016 да жамоа чорак финалга қадар етиб борган ва бўлажак чемпион Португалияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди. Бу сафар жамоа ўша натижасини ҳеч бўлмаганда такрорлашга ҳаракат қилади.

    Польшанинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Лукаш Фабианьски («Вест Ҳэм»), Войтцех Шченсни («Ювентус»), Лукаш Скорупски («Болонья»);

    Ҳимоячилар: Ян Беднарек («Саутҳэмптон»), Бартош Берешински («Сампдория»), Павел Давидович («Верона»), Камил Глик («Беневенто»), Михал Ҳелик («Барнсли»), Томаш Кендзера («Динамо» Киев), Камил Пентковски («Ракув»), Тимотеуш Пухач («Лех»), Матцей Рибус («Локомотив» Москва);

    Ярим ҳимоячилар: Пшемислав Франковски («Чикаго Файр»), Камил Южвяк («Дерби Каунти»), Матеуш Клих («Лидс»), Кацпер Козловски («Погон»), Гжегож Криховяк («Локомотив» Москва), Карол Линетти («Торино»), Якуб Модер («Брайтон»), Пшемислав Плахета («Норвич»), Пётр Зелиньски («Наполи»);

    Ҳужумчилар: Давид Ковнацки («Фортуна»), Роберт Левандовски («Бавария»), Аркadiusҳ Милик («Марсель»), Карол Свидерски («ПАОК»), Якуб Шверчок («Пяст»).

    Польша терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Польша терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Швеция

    • Бош мураббий: Янне Андерссон
    • ФИФА рейтинги: 18-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Ярим финал (1992)
    • Юлдуз футболчилар: Виктор Линделёф, Эмиль Форсберг, Деян Кулусевски.
    Шведлар саралаш босқичида Испания билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Мазкур босқичда жамоа битта мағлубиятни қабул қилиб олди (Испанияга қарши ўйинда). Норвегияга қарши икки ўйинда ҳам дуранг қайд этилган бўлса ҳам, якунда «кўк-сариқлар» 2-ўринни банд этди ва тўғридан-тўғри финал босқичига йўлланма олди.

    Фото: Getty Images

    2020/21 йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатган Швециянинг тирик афсонаси Златан Ибрагимович баҳорда терма жамоадан чақирув олди. Футболчи дастлаб Швециянинг Евро—2020 учун кенгайтирилган таркибидан жой олганди, бироқ 39 ёшли футболчи жароҳати туфайли мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

    Швециянинг мусобақа учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Карл-Юхан Юнссон («Копенгаген»), Кристоффер Нордфелдт («Генчлербирлиги»), Робин Улсен («Эвертон»);

    Ҳимоячилар: Эмиль Крафт («Ньюкасл»), Виктор Линделёф («Манчестер Юнайтед»), Маркус Даниэлсон («Далянь Ифан»), Мартин Улссон («Ҳекен»), Людвиг Аугустинссон («Вердер»), Понтус Янссон («Брентфорд»), Филип Ҳеландер («Рейнжерс»), Микаэл Лустиг («АИК»), Андреас Гранквист («Ҳелсинборг»);

    Ярим ҳимоячилар: Эмиль Форсберг («Лейпциг»), Кен Сема («Уотфорд»), Виктор Классон («Краснодар»), Деян Кулусевски («Ювентус»), Себастьян Ларссон («АИК»), Албин Экдал («Сампдория»), Кристоффер Улссон («Краснодар»), Йенс-Люс Каюсте («Митюлланд»), Маттиас Сванберг («Болонья»), Густав Свенссон («Гуанчжоу»);

    Ҳужумчилар: Маркус Берг («Краснодар»), Александр Исак («Реал Сосьедад»), Робин Квайсон («Майнц»), Жордан Ларссон («Спартак Москва»).

    Швеция терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Швеция терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Словакия

    • Бош мураббий: Штефан Таркович
    • ФИФА рейтинги: 36-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2016)
    • Юлдуз футболчилар: Мартин Дубравка, Милан Шкриньяр, Марек Ҳамшик.
    Словакия саралаш босқичида Хорватия ва Уэльсдан кейин гуруҳда 3-ўринни олди ҳамда мусобақанинг тўғридан-тўғри йўлланмасидан қуруқ қолди. Ўтиш ўйинларида дастлаб Ирландия пенальтилар сериясига кўра таслим этилди, финалда эса Шимолий Ирландия қўшимча бўлимлардаги гол эвазига мағлубиятга учратилди.

    Словакия ўз тарихида иккинчи марта Европа чемпионатида иштирок этади. Дастлабки уриниш 2016 йилда бўлган ва унда жамоа гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўта олганди.

    Словакиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Мартин Дубравка («Ньюкасл»), Марек Родак («Фулҳэм»), Душан Куцяк («Лехия»);

    Ҳимоячилар: Петер Пекарик («Герта»), Любомир Шатка («Лех»), Денис Вавро («Уэска»), Милан Шкриньяр («Интер»), Томаш Губочан («Омония»), Давид Ганско («Спарта Прага»), Мартин Костелник («Слован»), Мартин Валент («Мальорка»);

    Ярим ҳимоячилар: Марек Ҳамшик («Гетеборг»), Станислав Лоботка («Наполи»), Патрик Грошовски («Генк»), Юрай Куцка («Парма»), Ондрей Дуда («Кёльн»), Роберт Мак («Ференцварош»), Владимир Вайсс («Слован»), Ласло Бенеш («Аугсбург»), Лукаш Гараслин («Сассуоло»), Томаш Суслов («Гронинген»), Ян Грегуш («Миннесота»), Якуб Громада («Слован Либерец»);

    Ҳужумчилар: Михал Дюриш («Омония»), Роберт Боженик («Фейеноорд)», Иван Схранс («Яблонец»).

    Европа чемпионати 11 июнда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақанинг финал ўйини 11 июлга мўлжалланган.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Мавзуга доир:

    • Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида
    • Юлдузларга тўла Бельгия, Россия яна «қизил иблислар»га қарши, дебютант финлар ва «алвон гвардия». Евро—2020 B гуруҳи ҳақида
    • Етакчисиз қолган Нидерландия. Ким тарихга киради: Украина, Австрия ёки дебютант Македония? Евро—2020 C гуруҳи ҳақида
    • Ўз уйидаги финалда иштирок этишни кўзлаган «уч шерлар», тажрибали Хорватия, Шотландиянинг қайтиши ва барқарор чехлар. Евро—2020 D гуруҳи ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.06.2021, 11:32   Изоҳ (0)   27802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Футбол бўйича Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Мисрда ўтадиган «Arab Cup U-20» халқаро мусобақасида иштирок этади

    11.06.2021, 10:01

    Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида

    10.06.2021, 23:59

    Ўз уйидаги финалда иштирок этишни кўзлаган «уч шерлар», тажрибали Хорватия, Шотландиянинг қайтиши ва барқарор чехлар. Евро—2020 D гуруҳи ҳақида

    10.06.2021, 22:00

    Дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари аниқланди. Месси кучли 20 таликда, Роналду эса базўр топ-100 ликка кирди

    10.06.2021, 21:19

    Вадим Абрамов: «Жароҳатларимиз бор. Шу сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак»

    10.06.2021, 20:03

    Мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар, салтолар устаси ва мураббийга айланган Мирослав Клозе ҳақида

    10.06.2021, 19:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина қуролларни синаш учун ўз фронтини таклиф қилди 

    Дунё | 18 июл, 10:11

    Ўзбекистонга 859 дона заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:53

    АҚШ генерали: “НАТО Калининградни мисли кўрилмаган тезликда эгаллаши мумкин”

    Дунё | 18 июл, 09:45

    Луис Диас қай ҳолатда “Барселона”га ўтиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 09:35

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    Дунё | 18 июл, 09:25

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12

    Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди (видео)

    Дунё | 18 июл, 09:04

    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди

    Реклама | 18 июл, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.