8 июнда дунёнинг турли бурчакларида олинган суратлар жамланмасини тақдим қиламиз.

Хитой яшаш жойидан 500 километр шимолга адашиб кетиб қолган филлар Кунминг яқинидаги ўрмонда дам оляпти.

Фото: AFP

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда Тошкент шаҳрида Ботир Зокировнинг, Урганчда эса Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ўрнатилиши маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жиангсу вилоятида ишчилар Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллигига бағишланган гуллар тўпламини намойиш этди.

Фото: Getty Images

Хитойдаги Гуандун провинциясининг Футиан тумани аҳолиси организмдаги нуклеин кислотаси таҳлили топшириш мақсадида навбат кутмоқда. Ҳукумат ушбу туманнинг 1,7 миллион аҳолисини 3 кун ичида тестдан ўтказмоқчи.

Фото: Getty Images

Ким Чен Ин Марказий партия қўмитаси ва вилоят партия қўмиталарининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Учрашув йилнинг иккинчи ярмида кутилаётган мамлакат иқтисодиётининг прогнозларига бағишланди.

Фото: EPA

Коронавирус оқибатида вафот этган кишининг тобути Куала-Лумпур ташқарисидаги қабристонга олиб келинмоқда.

Фото: EPA

Буюк Британиянинг Mutoid Waste компанияси рассомлари Жо Руш ва Алекс Врекайж томонидан Гвитиан яқинидаги пляжда G7 мавзусидаги санъат асарини суратга олаётган аёл.

Фото: PA

Калифорниядаги Денгиз сутемизувчилари тиббий марказининг директори денгиз шеридаги найчаларни олиб ташламоқда.

Фото: Reuters

Калифорнияда турмуш қуришдан олдин Эрик Лара ва Ияҳ Турминини 15 ой ичида биринчи марта ўз эшикларини жамоатчиликка қайта очган Сан-Франциско мэриясида суратга тушмоқда.

Фото: Getty Images

Перудаги президентлик сайловлари иккинчи босқичидан сўнг катта ҳажмдаги байроқни кўтариб юрган президентликка номзод Педро Кастилонинг тарафдорлари.

Фото: Reuters

Мармара денгизи соҳиллари денгиз ўти шилимшиғи билан қопланди. Шилимшиқ денгиз ҳаётига таҳдид солиб, балиқчиларни безовта қилмоқда.

Фото: Getty Images

Американинг туб аҳолиси вакиллари (ҳиндулар) ҳамда актёр ва иқлим фаоли Жейн Фонда Миннесота штатида нефть қувури қурилиши муносабати билан митинг ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Данияда гуллаган люпинлар билан суратга тушаётган аёл.

Фото: EPA

Туркиялик рассом Аҳмет Гунештекиннинг Бокудаги «Боқийлик хонаси» бадиий инсталляцияси.

Фото: EPA

Ҳиндистон ҳукумати коронавирус сабаб жорий қилинган чекловларни бекор қилгандан сўнг очилган улгуржи бозорда зираворлар жойланган қоп устида ўтирган сотувчи.

Фото: Reuters

Россиянинг Камчатка ҳудудидаги ҳавзада чўмилаётган одамлар. Камчаткада ёзги сайёҳлик мавсумига старт берилди.

Фото: «ТАСС»

Нью-Йоркда қуёш чиқиши.

Фото: Getty Images

Шаҳзода Гаррининг турмуш ўртоғи Меган Марклнинг «Ўриндиқ» китоби Лондондаги дўконлар жавонларида пайдо бўлди.

Фото: Getty Images

Канаданинг Ванкувер пляжида намойиш этилган пластик чиқиндилар ҳайкалчалари.

Фото: Getty Images

Италиядаги коронавирус чекловлари юмшатилиб, «оқ ҳудуд» этиб белгиланган Венето вилоятининг Венеция шаҳрида сайёҳларни кемасига чиқишига ёрдам бераётган гондалерлар.

Фото: Reuters

Фаластиннинг Фатаҳ ҳаракати аъзолари Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида Исроилга қарши митинг ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: