• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида» — Алишер Қодиров Ўзбекистондаги автомобиль саноати ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари — «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида UzAuto Motors масаласи борасида ўз фикрларини билдирди.

    Депутат UzAuto Motors ҳақида гапирар экан, ЯИМдаги улуши 35 триллион сўмга тенглиги, уни ташкил этишга узоқ йиллар давомида халқ салмоқли сармоя киритганини қайд этган.

    Сўзи давомида у Ўзбекистон аҳолиси машина нархи қимматлигидан эмас, балки уни сотиб олишга қурби етмаётганидан жабр кўраётганини таъкидлаган.

    «Халқ автомобиль сотиб олиш учун етарли пулга эга эмаслигидан жабр кўряпти. Муаммо автомобиль нархи қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топаётганида. Харидорлик қобилияти паст… Одамлар ҳалол ишлаб топган пулларига сифатли автомобиль сотиб олишга ҳақли. UzAuto Motors’нинг очиқдан очиқ қиммат машина сотишлари тарафдоримасман. Ўзбекистонда рақобатбардош автомобилсозликка босқичма-босқич ўтилиши тарафдориман», — деди Алишер Қодиров.

    Халқ вакили божхона божи бекор қилинса, Gentra сегментида 14 минг долларлик автомобиль кириб келишини айтиб ўтган. «Gentra’ни 18 мингдан сотишяптими? Тан оламан, жуда қиммат, мен буни қўллаб-қувватламайман. Сифатини [талабга жавоб бермаслигини] ҳам мен тан оламан, Volkswagen Gentra’дан яхшироқ», — деди у.

    Бироқ у сўзида давом этаркан, ҳозирги пайтда божхона очилиши тарафдори эмаслигини қўшимча қилган.

    «Бу [божхона божи бекор қилиниши] бизни шундоқ ҳам кутиб турибди. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, табиийки, божхона божини бошқариш бизга боғлиқ бўлмай қолади. Лекин бизда ўнлаб йиллар мобайнида халқнинг триллионлаб сармоясини киритиб, ташкил қилганимиз — маҳаллий ишлаб чиқарувчини трансформация қилиш имкони бор. Болта билан ҳалок қилиш ва ўз бозоримизни ташқи ишлаб чиқарувчиларга очиб бериш — бу осон. Япония ва Корея тажрибасини ўрганяпмиз, улар 1980 йилларгача ташқи ишлаб чиқарувчилар учун тўлиқ ёпиқ мамлакат бўлган. Хаттоки, Америка ҳам ҳозиргача ўзларини қиммат ишлаб чиқарувчиларидан фойдаланади. Toyota анчайин арзон, лекин улар бунга йўл қўймаяпти-ку», — деди «Миллий тикланиш» партияси раҳбари.

    Мавзуга доир: «Биз Ўзбекистонда машина сотиб оладиган 300 минг одамни ўйлаб, мамлакат иқтисодиётини хавфга қўя олмаймиз». Алишер Қодиров UzAuto Motors атрофидаги танқидларга муносабат билдирди

    У ушбу мисолларни ўзини ҳимоя қилиш учун айтмаганини қайд этган.

    «Бизда бунинг ҳаммаси нотўғри ташкил этилган, бунга қўшиламан. Мени бу борада нотўғри танқид қилишади», — деди депутат.

    Алишер Қодиров UzAuto Motors иқтисодиётни барбод қилиш йўли билан эмас, балки, қўллаб-қувватлаш орқали трансформация қилиниши кераклигини таъкидлаган.

    «Одамлар талаб қилаётгандек бўлиши керак. Лекин буни иқтисодни вайрон қилиш орқали эмас, балки унга кўмаклашиш йўли билан қилишимиз керак. Биз иқтисодиётни қуряпмиз. Биз ҳозир ЯИМнинг 35 триллион сўмлик қисмини сақлаб қолиш ёки қолмаслик масаласини муҳокама қиляпмиз. Агар давлат ҳозир машинасозлик соҳасини қўллаб-қувватламаса, у барбод бўлади ва биз ЖСТга қўшиламиз. Бизда ўзимизнинг автомобилсозлик соҳамиз бўлмайди…», — деди у.

    Унинг фикрича, «биз ҳозир қиммат ва сифатсиз автомобилни сотиб олиш орқали соҳани қўллаб-қувватлаяпмиз. Буни шунчаки, борича қабул қилиш керак».

    Лойиҳа бошловчисининг «шундоқ ҳам ҳеч ким қўллаб-қувватлашни истамаяпти-ку» деган фикрига, партия раҳбари қуйидагича жавоб берди:

    «Қачонлардир, одамларни давлат қуришга мажбурлашган, тушуняпсизми? Баъзан одамлар давлат қуришни ҳам хоҳлашмаган. Ҳозир бўлса, ўша одамларнинг авлодлари шу давлатда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Қайсидир маънода, балки биз ҳам ўзимизнинг одамларни — мен бунда иштирок этмаяпман, — автомобиль саноатини қўллаб-қувватлашга мажбур қиляпмиз», — деди у.

    Бундан аввал UzAuto Motors «шапка тизими» яна қайтгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдиргани, Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга камайиб кетганини танқид қилгани ҳамда UzAuto Motors Malibu, Equinox ва Tracker нархларининг кескин кўтарилиши юзасидан изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.

    07.06.2021, 23:09   Изоҳ (0)   53453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда мажбурий меҳнатдан қочиб, икки оёғидан ажралган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

    07.06.2021, 22:57

    Сурхондарёда ҳайдовчи Damas’да 16 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди (видео)

    07.06.2021, 22:41

    Самарқанддаги сув омборида чўкиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди

    07.06.2021, 22:26

    Тошкентда сотилаётган «Андижон музқаймоқлари»да ичак касалликларини қўзғовчи бактериялар аниқланди

    07.06.2021, 22:10

    Ўзбекистонда янги ташкил этилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигига вақтинчалик директор тайинланди

    07.06.2021, 21:44

    Ўзбекистонда «фудтрак»лар орқали савдо қилишнинг янги тартиби тасдиқланди. У декабрь ойидан кучга киради

    07.06.2021, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.