Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Damas автомобилида 16 нафар йўловчини олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Автомобиль тўхтатилганда унинг олд ўриндиғида 2 киши, йўловчи салонида эса 14 киши борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди.
Бундан аввал Сурхондарёда ҳайдовчи «Жигули»да 16 нафар фуқарони олиб кетаётгани аниқлангани ҳамда Фарғонада ҳайдовчи Damas’да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)