«Барселона» директорлар кенгаши жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рональд Куманни ўз вазифасида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб президенти Хоан Лапорта маълум қилди.
Нидерландиялик мутахассис 2021/22 йилги мавсумда ҳам каталон клуби билан ишлашни давом эттиради.
Бир мунча вақт ўйланиб, биз Рональд Куман билан ҳамкорлигимизни давом эттиришга қарор қилдик. Унинг амалдаги шартномаси бор.Аввалроқ «Барселона» Лапортани истеъфога чиқармоқчи эканлиги ва унинг жамоадан кетиши клубга 13 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.Хоан Лапорта, «Барселона» президенти
Мутахассис 2020 йилнинг август ойида каталонлар бошқарувига келиб, 2022 йилгача шартнома имзолаганди. «Кўк-анорранглилар» 2020/21 йилги мавсумда Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Испания Кубогида бош совринга эга чиқди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа 1/8 финалдаёқ ўз иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)