Жиззах шаҳридаги газ тўлдириш шохобчасида газ шлангини узмасдан ҳаракатланиб кетган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 30 май куни соат, тахминан, 19:00 лар атрофида Жиззах шаҳри «Зилол» маҳалласида жойлашган «Тransenergoоil» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Жиззах шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Dongfeng русумли автомобилига газ тўлдириш вақтида машинага уланган газ шлангини узмасдан ҳаракатланиб кетган.
Оқибатда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳат олмаган. Бироқ автомашина тўлиқ ёниб кетган.
Ёнғин юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Наманганда «КамАЗ» ёниб кетгани, Бухородаги меҳмонхона ертўласида ёнғин содир бўлгани ҳамда Оҳангаронда йўл бўйидаги майдонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)