Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг қатор туманларда очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини солиқлардан озод этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, вилоятдаги тоғли ва шўр ерларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳам 2024 йил 1 январга қадар юқоридаги солиқлардан озод қилиш ҳамда фойда солиғи ставкасини икки баробарга камайтириш кутилмоқда.
Давлат раҳбари бош вазир ўринбосарлари — Жамшид Қўчқоров, Сардор Умурзоқов, вилоят ҳокими Тўра Боболовга бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
Изоҳ (0)