Испаниянинг «Барселона» жамоаси «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсия билан 2025/26 йилги мавсумга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақда каталонлар матбуот хизмати хабар қилди.
Футболчининг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланди.
Эрик Гарсия «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилнинг ёзида Англия жамоасига бориб қўшилган футболчи, каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қайтиб келди.
«Манчестер Сити»даги сўнгги икки мавсум давомида 20 ёшли ҳимоячи 19 та ўйинда майдонга тушган.
Аввалроқ «Барселона» «Манчестер Сити»нинг яна бир вакили Серхио Агуэрони эркин агент мақомида жамоага қўшиб олганди.
Home is where the heart is. pic.twitter.com/FQRV2L4n4R
— FC Barcelona (@FCBarcelona) June 1, 2021
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)