Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Атлетико» дарвозабони жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Фото: Marca

Фото: Marca
Келажагим борасида ҳеч нарса дея олмайман. «Атлетико»да етти йилдан буён ўйнайман ва яна икки йиллик шартномам бор. Бошқалар сингари мен ҳам олдиндан ҳеч нарсани айта олмайман. Барчаси «Атлетико»га боғлиқ — футболчини сотиш ёки олиб қолиш борасида клуб қарор қабул қилади.

Мен бу ерда 300 дан ортиқ ўйин ўтказдим, чемпионлик нашидасини сурдим ва бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлаганим йўқ. Шу ерда бахтлиман. Келажак бизга нима тақдим этишини, кўрамиз

Ян Облак, «Атлетико» дарвозабони

Аввалроқ Облак Англия Премьер Лигасида ўйнаш ғояси унга ёққанини айтиб ўтганди.

Облак 2014 йилда 13 миллион евро эвазига «Бенфика»дан «Атлетико»га ўтган эди. 2020/21 йилги мавсумда 28 ёшли дарвозабон Ла Лигада 38 ўйинда 25 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди.

Мавзуга доир: Ла Лиганинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда