Италия А Сериясида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди.
«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бельгиялик футболчи ортда қолган футбол йилида 36 та ўйин ўтказиб, 24 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди. Роналду 33 ўйинда 29 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди ва А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.
Шунингдек, бошқа позициялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди:
- Энг яхши дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («Милан») — 37 ўйиндан 13 таси «қуруқ»;
- Энг яхши ҳимоячи: Кристиан Ромеро («Аталанта») — 31 ўйин, 2 тадан гол ва ассист;
- Энг яхши ярим ҳимоячи: Николо Барелла («Интер») — 36 ўйин, 3 гол, 7 ассист.
Изоҳ (0)