• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ

    Мамлакатда давлат банклари самарасиз ишлаётгани оқибатда қатор молиявий муаммолар вужудга келмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси маълум қилди.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилиб, қатор тавсия ва прогнозларини тақдим этди. Йирик ҳисоботда мамлакат банк секторидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш масаласига алоҳида урғу берилган.

    Қайд этилишича, 2023—2024 йилларда республикада учта давлат тижорат банки (Ипотека, Агроэкспортбанк ва Пойтахт) хусусийлаштирилган. Бироқ ҳали ҳам тўққизта давлат банки банк тизимидаги активларнинг 65 фоизини ташкил этмоқда. Қолаверса, давлат баъзи хусусий банкларда кичик улушларга эга. Хусусий банклар ҳам давлат дастурларида (имтиёзли ипотека, ёшлар ва кичик бизнес кредитлари) иштирок этишга мажбур қилинмоқда.

    “Имтиёзли кредитлар ҳажми камайган бўлса-да, 2024 йил охирида умумий кредитларнинг 24,1 фоизини ташкил этди. Давлат банклари фойдасиз фаолият олиб бормоқда. Чунки улар кредитларни бозор ставкаларидан паст нархда, ҳукумат кафолатлари билан ‘устувор’ йўналишларга йўналтирмоқда. Бу эса кредит сифати пасайишига, муаммоли кредитлар ошишига ва капитал етарлилигининг камайишига олиб келмоқда. Натижада давлат ўз банкларини ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача бўлган миқдорда субсидия (капитал қуйиш) билан қўллаб-қувватламоқда”, дея қайд этилган ҳисоботда.

    Таҳлилга кўра, давлат банклари фақат тижорат мақсадларига хизмат қилиши керак. Ижтимоий вазифаларни бажариш эса корпоратив режада алоҳида кўрсатилиши, бюджетдан тўлиқ ва очиқ молиялаштирилиши лозим. Банк кенгаши ва раҳбариятига мустақил ва малакали аъзолар тайинланиши зарур. Шу билан бирга, банк бошқаруви мустақил ишлаши ва KPI учун жавобгарлик бўлиши муҳим. Бунга ҳукумат бевосита аралашмаслиги лозим.

    Хусусийлаштириш жараёни ҳам очиқ, рақобатли, тартибга солинган тарзда бўлиши керак. Банк соҳасида тажрибага эга стратегик сармоядорлар жалб этилиши лозим.

    “Давлат йирик банкларни ‘сиёсий банк’ сифатида сақлаб қолмоқчи. Аммо бу молиявий хатарлар ва бюджет харажатларини ошириши мумкин. Шу сабаб бундай режадан воз кечиш тавсия этилади”, дейилади хулосада.

    ХВЖга кўра, давлат банкларини тижоратдан четга чиқиши муаммолар туғдирмоқда. Уларни соғломлаштириш зарур.

    Умуман олганда, давлат корхоналари ва давлат банкларига кўмакни босқичма-босқич бекор қилиш тавсия этилади.

    “Ҳукумат молиявий секторда ҳали ҳам асосий ролни ўйнайди. Бу эса самарадорликни камайтиради, хусусий сектор учун кредитлар қимматлашишига ва фискал харажатлар ортишига олиб келади. Муаммоларни камайтириш учун давлат банкларининг тижоратга йўналтирилган фаолиятини кучайтириш, имтиёзли кредитларни босқичма-босқич бекор қилиш ва йирик банкларни хусусийлаштиришни жадаллаштириш зарур”, дея тавсия берган ХВЖ.

    Жамғарма шунингдек, халқаро амалиётларга мувофиқ кредитларнинг сифатини тўғри баҳолаш ва муаммоли кредитлар (NPL) бўйича ҳисоботни яхшилаш зарурлигига ҳам урғу берган. Молиявий назорат, хавфсизлик тармоқлари ва инқирозга қарши бошқарув тизимлари кучайтирилиши ҳам муҳим вазифалар экани таъкидланган.

    25 июн, 16:28   Изоҳ (0)   690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Халқаро валюта жамғармаси#ХВЖ#давлат банклари#муаммоли кредитлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент мактабларида тарқалган сил касали, Самарқандда тез ёрдам машинасини чорраҳада кутишга мажбур қилган ЙПХ ходими, Тошкент вилоятида ис газидан вафот этган аё...

    24 январ, 23:23

    Қайтарилмаётган триллионлар: Ўзбекистонда кредитлар қандай қилиб муаммога айланмоқда? 

    10 феврал, 18:00

    Банкка бориш шарт эмас! Микрокредитбанк кредит олишни соддалаштирди

    25 феврал, 09:00

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори кескин ошди

    3 март, 18:00

    ИИВ раҳбарлигидан кетган Пўлат Бобожонов, Навоийда ўзини осган 14 ёшли қиз, Самарқандда ҳожатхонадан қутқарилган чақалоқ: 3 мартнинг энг муҳим хабарлари

    3 март, 23:08

    Ўзбекистонда давлат ўзининг йирик банкларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли юқори

    4 март, 22:00

    Kapitalbank 2024 йил учун молиявий ҳисоботни эълон қилди

    12 март, 13:30

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори рекорд даражада кўпайди

    23 март, 18:55

    Ўзбекистон банклари узоқ йиллик тизимли муаммолар билан бирга янги қийинчиликларга дуч келган — Fitch 

    13 май, 10:28

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    2 июн, 16:22

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    3 июн, 14:50

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    7 июн, 14:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.