• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилда барча карантин чекловлари бекор қилинди, коронавирус штаммлари энди грек алифбоси ҳарфлари билан белгиланади, Франция президенти COVID-19’га қарши эмланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19’ни юқтириб олганлар сони 170 587 623 кишига тенглашди, глобал ўлимлар сони эса 3 547 061 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони бўйича доимгидек АҚШ (33,2 миллион), Ҳиндистон (28 миллион), Бразилия (16,5 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Непал

    Непал
    Фото: EPA

    Франция президенти коронавирусга қарши эмланди

    Франция президенти Эммануэль Макрон COVID-19’га қарши вакцинациядан ўтганини маълум қилди.

    «Биз Брижит (Эммануэль Макроннинг рафиқаси) билан эмландик, худди 25 миллион французлар каби, келинглар, эмланайлик! Ўзимизни, яқинларимизни ҳимоя қилиш учун», — деб ёзди Франция президенти Twitter’да.

    Макрон айнан қандай вакцина олганига аниқлик киритилмаган.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди, Францияда COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий бўлиши мумкин, Аргентинада бир кунда рекорд даражада кўп одам касалланди. Коронахабарлар

    Коронавирус штаммлари грек алифбоси ҳарфлари билан белгиланади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, коронавирус вариантлари энди грек алифбоси ҳарфлари билан белгиланади, бундан мақсад — ушбу штаммлар биринчи марта аниқланган мамлакатларни дискриминация қилмаслик.

    Таъкидланишича, COVID-19 вариантларини улар топилган жойлар билан аташ «камситувчи ва обрў тўкувчи хусусиятга эга бўлиши мумкин», шу сабабли номларнинг янги тизими яратилган.

    Бунинг учун ташкилот олимлар гуруҳини тўплаб, кенг кўламли маслаҳатлашувлар ўтказган. Мутахассислар грек алифбоси ҳарфларидан фойдаланган ҳолда номлашни таклиф қилган.

    Мавзуга доир: Ҳиндистон ижтимоий тармоқлардан коронавируснинг «ҳиндча» штамми ҳақидаги постларни ўчириб ташлашни сўради

    Фаластинда Россиянинг «Спутник Лайт» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

    Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг COVID-19’га қарши бир компонентли «Спутник Лайт» вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

    Таъкидланишича, «Спутник Лайт»дан фойдаланиш орқали касалликнинг оғир ҳолатлари эҳтимоли сезиларли даражада пасайиб, касалхонага ётқизиш ҳолатларининг олди олинади.

    Икки компонентли «Спутник V» вакцинаси эса Фаластинда январда рўйхатдан ўтказилган эди.

    Мавзуга доир: Россияда «Спутник Лайт» вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилди

    Исроил барча карантин чекловларини бекор қилди

    Исроилда коронавирус билан касалланиш даражасининг барқарор паст бўлиб туриши туфайли барча карантин чекловлари бекор қилинди. 31 майгача амал қилиб келган чекловлар узайтирилмади, кучда қолган ягона талаб — бино ичида ниқоб тақиш.

    Оммавий ва кўнгилочар муассасалар фаолиятига қўйилган чекловлар бекор қилинди, энди дўконлар ва ресторанларда COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб қилинмайди.

    «Олти ойдан камроқ вақт аввал биз вакцинация кампаниясини бошладик. Соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг аъло даражадаги ишлари туфайли биз дунёдаги энг яхши вакцинация кампаниясини ўтказдик. Биз анчадан буён ўз меҳнатимизнинг касалланиш даражасининг пастлиги кўринишидаги роҳатидан баҳраманд бўляпмиз», — деди соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эделштейн.

    Мавзуга доир: Исроилда аҳолининг 75 фоизи эмланди, Грузияда жамоат транспорти тўхтатиб қўйилди, Греция карантиндан чиқишни бошлади. Коронахабарлар

    01.06.2021, 15:13   Изоҳ (0)   11673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехия бош вазири Европа Иттифоқи субсидияларига оид фирибгарликда айбланди

    01.06.2021, 14:55

    Туркияда комендантлик соати қисқартирилиб, тўйларга рухсат берилди

    01.06.2021, 14:11

    «Мамлакат аҳолисининг ярмини ортиқ уйда олиб ўтиролмаймиз». Саудия Арабистонида ишлайдиган аёллар сони қай тарзда ва нима сабабдан ортиб бормоқда?

    01.06.2021, 08:24

    АҚШ Дания интернет кабели орқали Ангела Меркелни яширинча кузатишда айбланмоқда

    31.05.2021, 22:58

    Қирғизистонда яна икки нафар собиқ давлат амалдори коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

    31.05.2021, 21:27

    Ryanair самолёти бомба ҳақидаги хабар туфайли шошилинч равишда Берлинга қўнди

    31.05.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.