Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штатида 21 нафар маҳбус коронавирус туфайли ахлоқ тузатиш муассасасини тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда India Today хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Нашр маълумотларига кўра, штатнинг тўққизта қамоқхонасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин уларнинг 21 нафари штат ҳукуматига бу қарорнинг бекор қилинишини сўраб хат ёзди.

«Маҳбусларнинг айтишича, қамоқхонада мунтазам тиббий кўриклар ўтказилади. Улар озиқ-овқатни ўз вақтида олади ҳамда қамоқхонада ўзларини хавфсиз ва соғлом сезади. Уларнинг сўзларига кўра, қамоқхонадан чиқиши билан улар яшаш учун курашишга тўғри келади», — дейди қамоқхоналардан бирининг директори Ананд Кумар.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маҳбуслар ташқарида эмас, балки муассасада хавфсизроқ бўлишига ишонади. Таъкидланишича, давлат маъмурияти ушбу сўровни қондирди.

Нашрнинг ёзишича, май ойининг бошида Ҳиндистонда коронавируснинг авж олгани сабабли мамлакат Олий суди қамоқхоналарда маҳбусларни камайтириш тўғрисида кўрсатма берган эди. Шундан буён 11,5 минг маҳбус жазони ўташдан муддатидан илгари шартли ёки гаров эвазига озод этилди.

Аввалроқ Ҳиндистон шифокорлари коронавирусга чалинган беморда замбуруғ инфекциясининг учинчи турини аниқлади. Сариқ замбуруғ деб аталувчи мазкур инфекцияга чалиниш бўйича биринчи ҳолат Газиободда (Уттар-Прадеш штати) қайд этилган.

Ҳиндистонда COVID-пандемия фонида одамларнинг хавфли замбуруғларга чалиниш ҳолатлари кўпайди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг иккиламчи таъсири сифатида пайдо бўлган қора замбуруғ эпидемияси фонида яна бир замбуруғ касаллиги аниқланди, у мамлакатда оқ замбуруғ деб аталади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)